MDC Nova Pro: металл корпусли ҳамёнбоп 4G-смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

  •   DiMaX
  •  3388
  •  27.09.2018 12:27

MDC Nova Pro: металл корпусли ҳамёнбоп 4G-смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

Ўзбекистон бозорида ўз қурилмаларининг ҳамёнбоплиги билан анча танилиб улгурган MDC компанияси тез кунда яна бир арзон моделни сотувга чиқаради. Nova Pro деб номланувчи бу модель замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган!

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – «Малика»даги ноодатий «эконом класс»

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, унинг Nova Pro русумли смартфони 650 минг сўм атрофидаги нархда, 1 йиллик расмий кафолат билан харидорларга таклиф қилинади.

MDC Nova Pro’нинг орқа панели металлдан ишланган, томонлари 18:9 нисбатдаги экранининг катталиги эса 5.7 дюймни ташкил қилади (1440х720 пикселли, 320 dpi). 8 Мп аниқликдаги орқа камера ва 5 Мп аниқликдаги селфи-камера кўзда тутилган, ҳар иккала томонда ҳам  LED-чақноқ жойлашган.

Ушбу қурилма такт  частотаси 1.3 ГГц бўлган тўрт ядроли Mediatek MTK6737 процессорида ишлайди. Тезкор хотира ҳажми 2, ички хотирасининг ҳажми эса 16 гигабайтга тенг. Шу билан бирга, унга 128 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта ўрнатиш мумкин.

MDC Nova Pro модели Android 8.1 Oreo платформасида ишлайди. Шахсий маълумотларни бармоқ изи билан ҳимояласа бўлади. Бундан ташқари, юз билан блокдан чиқариш функцияси – Face Lock технологиясидан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд. Смартфонда кундалик вазифаларни (видео-контент кўриш, ижтимоий тармоқлар, қўнғироқлар, хабарлар, мусиқа ва ҳ.к.) бемалол бажариш мумкин. У Ўзбекистондаги барча мобил операторларнинг 4G тармоғида фаолият кўрсатади.

ЎҚИНГ: MDC Grand Pro – Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали 4G-смартфон

MDC Nova Pro смартфонининг техник хусусиятлари:

Экран: 5.7 дюймлик IPS (18:9, 1440х720 пиксел, 320dpi);

Процессор: Mediatek MTK6737, Cortex-A53, 1.3 ГГц, 4 ядро;

Хотира: 2 ГБ тезкор, 16 ГБ ички хотира, (+microSD – 128 ГБ.гача);

Камера: 8/5 МП, ҳар икки томонида LED-чақноқ, автофокус, HDR, Beauty, Panorama;

Тармоқ: 2G: GSM850/900/1800/1900MHz; 3G: WCDMA 900/2100MHz;  4G: FDD (1/3/5/8/40);

Алоқа интерфейслари: Wi-Fi 802.11n,  Wi-Fi Direct, Bluetooth 4.0;

Аккумулятор: 3000 мА/с;

Ҳимоя: Бармоқ изи сканери;

Операцион тизим: Android 8.1 Oreo;

Ўлчамлари: 152х74х9.1 мм;

Оғирлиги: 177 г.

Хулласи калом, бозорларимизда ва Terashop.uz’да янги – MDC Nova Pro моделини кутамиз! Мазкур бренднинг бошқа кўплаб русумлардаги смартфонларини эса аллақачон интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: MDC смартфонларини энди Terashop.uz’дан харид қилинг – Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 13 сентябрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.