MDC Optima смартфони янги рангларда сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  1937
  •  11.06.2018 16:50

MDC Optima смартфони янги рангларда сотувга чиқди

Шу йилнинг бошида Ўзбекистон бозорига кириб келган MDC бренди бундан бир неча ой илгари ўзининг металл корпусли MDC Optima моделини тақдим қилган эди. Яқинда эса электроника бозорларида ушбу моделнинг олтин ва кўк ранглари версиялари ҳам сотувга чиқарилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги янги бренддан иккита янги смартфон!

Келинг, ушбу қурилманинг аҳамиятли томонлари ҳақида гаплашайлик.

Мустаҳкам бўлишини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқарувчи MDC Optima моделини металл корпусда чиқарган. Корпусининг ўлчамлари 151.9х73.3х9.5 миллиметрга, вазни эса 172 граммга тенг.

Optima телефони 5.7 дюймлик IPS-экран билан жиҳозланган, унинг икки чеккасидаги ромлари энсиз. Томонлари ўзаро 18:9 нисбатда – буниси ҳозир урфга кирган. Смартфоннинг дисплейи Infinity display турида, унинг тасвир аниқлиги 1440х720 пикселли, яъни HD+ форматида. Экраннинг рангларни узатиши жуда яхши, қиялатиб қараганда ҳам тасвир ўз сифатини йўқотмайди.

MDC Optima смартфони 13 мегапикселли модулга ҳамда LED-чақноққа эга бош камера билан жиҳозланган. Селфи учун эса 5 мегапикселли олд камера ажратилган.

MDC Optima девайсига 1.3 гигагерц такт частотасида ишловчи тўрт ядроли процессор ўрнатилган. Самарадорликни таъминлашда унга 2 гигабайтлик тезкор хотира ёрдамга келади.

Смартфон сунъий йўлдош орқали навигация учун GPS/AGPS модули, шунингдек, симсиз алоқанинг Wi-Fi ҳамда Bluetooth интерфейсларини қўллаб-қувватловчи модуллар билан жиҳозланган. Унинг қувват манбаи эса 3000 мА/соат сиғимли батареяси ҳисобланади.

MDC бренди остидаги Optima смартфони бугунги кун талабларига жавоб бера олувчи, мустаҳкам алоқа воситасидир. У Android 7.0 Nougat операцион тизим талқинида ишлайди.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз

MDC Optima смартфонининг техник параметрлари:

Экран: 5,7", IPS, 1440x720, мультитач;

Процессор: Mediatek MT6737, 4-ядроли, 1.3 ГГц;

График чип: ARM Mali-T720 MP2, 28nm;

Операцион тизими: Android 7.0;

Оператив хотира: 2 ГБ;

Ички хотира: 16 ГБ;

Қўшимча хотира: microSD;

Алоқа: GSM/WCDMA/LTE;

SIM-карта: nanoSIM + nanoSIM (комбинацион слот);

Алоқа интерфейслари: Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0;

Камералар: асосий – 13 Мп (чақноқ, автофокус, f/2,2); олд камера – 5 Мп;

Аккумулятор: 3000 мА/соат.

Ўзбекистон бозорларида MDC Optima смартфонини 810 000 – 850 000 сўм атрофидаги нархларда харид қилиш мумкин. Ушбу бренд ўзининг барча маҳсулотларига бир йиллик расмий кафолат беришини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.

ЎҚИНГ: MDC Optima – металл корпусли 4G-смартфон

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.