«МДҲ мамлакатларида ҳам Tesla заводлари пайдо бўлади» – Илон Маск

  •   DiMaX
  •  597
  •  22.05.2021 17:18

«МДҲ мамлакатларида ҳам Tesla заводлари пайдо бўлади» – Илон Маск

Америкалик тадбиркор Илон Маск тез кунларда Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla фабрикалари пайдо бўлишини маълум қилди. Бу тўғрида Qalampir нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

«Ўйлайманки, тез орада Россияда Tesla пайдо бўлади. Менимча, бу ажойиб бўлади. Шунингдек, Қозоғистон, МДҲ давлатларига ҳам эътибор қаратиш керак. Бу биз учун муҳим, шунингдек, бизга Tesla’ни қўллаб-қувватловчи одамлар ҳам муҳим», – деган тадбиркор.

Маскка кўра, Tesla Россияни автомобиль заводлари учун мумкин бўлган жой сифатида кўриб чиқмоқда.

Маск Tesla фабрикаси Хитойнинг Шанхай шаҳрида фаолият юритаётганини ва АҚШнинг Калифорния ва Техас штатларида унинг филиаллари қурилаётганини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.