MediaTek аллақачон Snapdragon 855 Plus рақиби – Helio G90 флагманини тайёрламоқда!

  •   DiMaX
  •  787
  •  16.07.2019 16:07

MediaTek аллақачон Snapdragon 855 Plus рақиби – Helio G90 флагманини тайёрламоқда!

Билсангиз керак, аксарият MediaTek чипсетларининг салбий жиҳатлари – таркибидаги график процессорнинг заифлиги ҳамда ўйинларда яхши самарадорлик кўрсата олмаслигидир. Бироқ кейинги пайтларда компания ушбу «тамға»дан қутулишга ҳаракат қилмоқда, жумладан...

ЎҚИНГ: Qualcomm ҳам «дамини олаверсин»: энг кучли, лекин ҳамёнбоп MediaTek Helio M70 5G тақдим этилди!

Энг машҳур чипсозлардан саналмиш Qualcomm компанияси ўйинбоп смартфонлар ва бошқа гаджетлар учун қудратли Snapdragon 855 Plus процессорини тақдим этганлиги ҳақида боягина ёзгандик. Буни қарангки, MediaTek унинг чорловига дарҳол «Лаббай!» дея жавоб берибди. Бу компания ҳам геймерлар смартфонлари учун янги – Helio G90 русумли флагман процессорини тайёрлаётганини айтган.

MediaTek Helio G90 чипсетининг ушбу рекламасида «Ўйин ядроси, уйғониш» шиори қўлланган. Процессорнинг номидаги «G» ҳарфи «Gaming»га ишора эканини ҳам англаш қийин эмас. Лекин, афсуски, унинг бошқа хусусиятлари ҳозирча сирлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, мазкур чипсет 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланади ва 5G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди (Snapdragon 855 Plus’да эса бу хусусият йўқ).

Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни мана бу, ўрта нархли моделлар чипсетлари хусусидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: «Сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари рейтинги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!