MediaTek Dimensity 820 намойиш этилди, бу чипли илк смартфон – Redmi 10X ҳам расман эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  892
  •  18.05.2020 16:58

MediaTek Dimensity 820 намойиш этилди, бу чипли илк смартфон – Redmi 10X ҳам расман эълон қилинди!

Тайванлик смартфонсоз арзон 5G-смартфонлар учун Dimensity 820 русумли процессор тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Бугун – 18 май куни унинг тақдимоти бўлиб ўтишидан ташқари, Xiaomi мазкур чипсет базасида ишловчи илк смартфонни ҳам эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Qualcomm, нарироқ сурил!» – Samsung ҳам арзон 5G-смартфонлар учун процессор тайёрлаяпти

MediaTek Dimensity 820 чипсети Dimensity 800 процессорининг яхшиланган варианти бўлиб, самарадорлигига кўра флагман Dimensity 1000 ҳамда ўйинбоп Helio G90 чипсетларининг орасидан жой олган. 7 нанометрлик технология асосида ишлаб чиқилган мазкур процессор бир вақтнинг ўзида иккита SIM-картада 5G тармоғини қўллай олади.

Процессор энергия тежовчи тўртта Cortex-A55 ядроси (2.0 ГГц частотали) ҳамда тўртта қудратли Cortex-A76 ядроси (2.6 ГГц частотали), шунингдек, Mali-G57 график тезлатгичини ҳамда SA ва NSA тармоқларини қўлловчи 5G-модемни ўз ичига олган. поддерживает подключения.

ЎҚИНГ: «Икки карра 5G»да ишловчи илк флагман тақдимотдан аввал сотиляпти!

MediaTek тақдимот маросимида таъкидлашича, Dimensity 820 процессори илк бора шу ойдаёқ тақдим этилувчи Redmi 10X смартфонида қўлланади. Яъни, бу – Redmi Note 9 моделининг Хитой бозорига мўлжалланган версияси сифатида чиқиши кутилаётган Redmi 10X 4G эмас, балки энг янги чипсетга эга ҳамёнбоп 5G-смартфон экан!

Xiaomi ҳам гапни чўзиб ўтирмади: унинг Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) юқоридаги намойишдан кейиноқ Redmi 10X тақдимот кунини эълон қилди!

Демак, келаси сешанба – 26 май куни MediaTek Dimensity 820 процессорли илк смартфон расман намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Шунингдек, компания Redmi 10X моделининг AnTuTu бенчмаркида 415 минг баллдан ошиқ натижа кўрсатганини ҳам айтмоқда:

Қолган хусусиятларига келсак, Redmi 10X тўрт хил рангда чиқарилади, унинг 6.53 дюймлик дисплейи 2340х1080 пикселлик бўлади. Экран тирқишига 13 МПлик олд камера жойланади, бош камераси эса 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади. Ушбу смартфонни тезкор/ички хотираси 6/64, 6/128, 8/128 ва 8/256 гигабайтлик модификацияларда сотишади.

Redmi 10X 5G моделидан ташқари, 26 майдаги тадбирда яна унинг MediaTek Helio G70 процессорли 4G-версиясини, шунингдек, янада илғор Redmi 10X Pro смартфонини ҳам намойиш қилишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ва K30 Pro арзонлашди, чунки Redmi X10, Redmi X10 5G ҳамда Redmi X10 Pro 5G тайёр!