MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  668
  •  29.04.2020 11:01

MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

Тайванлик чипсоз – MediaTek компанияси келаси ҳафтада онлайн тақдимот маросими ўтказишини эълон қилди. Ушбу тадбир тафсилотлари расман эълон қилинмаган, аммо Digital Chat Station никли инсайдер унинг тўртта мобил процессор тайёрлаётганини айтмоқда.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

7 май куни ўтказилаётган онлайн конференция расмий тизерида MediaTek биттагина ёзув ишлатган – «Барча учун 5G». Шунга кўра, у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи янги чипсетларини намойиш этиши керак.

Digital Chat Station берган маълумотларга кўра, MediaTek ҳозирда тўртта янги процессор устида ишламоқда. Булардан иккитаси – ўтган йилги Dimensity 1000 ҳамда Dimensity 800 моделларининг яхшиланган версиялари бўлиб, асосан ишлаш частотасининг оширилганлиги билан оригиналларидан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

MediaTek яна арзон смартфонлар учун бошланғич даражали MT6853 процессорини ҳам тайёрламоқда. Ва ниҳоят, у ўзининг янги флагман чипсети – Dimensity 2000 модели устида ишлаяпти. Dimensity 1000 давомчиси бўлган мазкур процессор ҳақида маълумотлар йўқ, аммо у тайванлик чипсознинг энг қудратли ишланмаси бўлиши аниқ. Лекин айнан 7 майдаги тадбирда шу чипсетлар намойиш этилиши ҳозирча сўроқ остида.

Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни мана бу, ўрта нархли моделлар чипсетлари хусусидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!