МедиаТек компанияси бойишни давом этмоқда

МедиаТек компанияси бойишни давом этмоқда

Тайваннинг MediaTek компанияси ўтган йил давомида катта фойдага эга бўлди. Dimensity 8000 ва Dimensity 9000 чипларини тақдим этилиши билан смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар уларга харидор бўлишни бошладилар.

Oppo, vivo, OnePlus, Xiaomi ва Honor каби компаниялар ушбу чиплар билан жиҳозланган смартфонларни тақдим этдилар. Чипларининг харидорбоплиги сабаб компаниянинг йиллик даромади 33% га ошди. 

MediaTek ўзининг май ойидаги даромади тахминан 1.75 миллиард доллар бўлганини маълум қилди, бу апрель ойидан 1% га кам, лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26% га кўп деганидир. Шунингдек, даромад кетма-кет уч ой давомида 1.68 миллиард долладан ошди. Йилнинг биринчи беш ойида компаниянинг даромади 33% га ўсиб, 8.32 миллиард долларни ташкил этди.

МедиаТек бу тенденция июнь ойигача давом этади деб ўйламайди. Даромад бироз камайиши кутилмоқда, чунки смартфон бозори глобал инфляция сабаб нархлар ва таъминот занжирларини мослаштиришга ўтишни бошлайди. Шу сабабли смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар буюртмаларни камайтириши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Интернетга уланиш бўйича мамлакатлар индекси 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!