Meet видеоконференциялар сервисини Google энди мобил Gmail иловасига ҳам қўшди

  •   DiMaX
  •  201
  •  18.06.2020 16:23

Meet видеоконференциялар сервисини Google энди мобил Gmail иловасига ҳам қўшди

Google компанияси шу йилнинг апрелида ўзининг Meet видеоконференциялар сервисини тақдим этган эди. Ўшандан бери у қидирув гигантига қарашли Gmail почтасининг фақат Web-версиясида ишлаётган эди.

ЎҚИНГ: Уйда туриб ишлаш учун 7 сервис

Энди эса Android ҳамда iOS операцион тизимларига мўлжалланган Gmail клиентларида ҳам Meet ишлайди. Мазкур иловаларнинг навбатдаги янгиланиши билан уларда янги варақа сифатида видеоконференциялар сервиси ҳам пайдо бўлади, деб ёзади Google.

Видеоконференция бошлаш учун унда New meeting тугмачасини босиш керак бўлади. Кейин эса чат ҳаволаси яратилади ва уни коди билан бирга иштирокчиларга почта орқали жўнатиш, ёки Google Calendarга қўшиш мумкин.

ЎҚИНГ: Zipcall орқали исталган браузерда видеоқўнғироқ қила оласиз – SMS-тасдиқлаш ёки регистрация ҳам шартмас!

Gmail клиентидаги Meet сервиси орқали битта видеоқўнғироқда бир вақтнинг ўзида 100 нафаргача киши қатнаша олади.

Агарда ушбу сервис керак бўлмаса, Settings > Account > Uncheck Meet манзили орқали исталган вақтда ўчириб қўйиш мумкин.

Айтиб ўтиш керакки, «Яндекс» компанияси ҳам куни кеча «Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этган эди.

ЎҚИНГ: Telegram фойдаланувчилари кутаётган функция бошқа мессенжерда пайдо бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!