“Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

“Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Beeline алоқа оператори Тошкент шаҳри, Аҳмад Дониш кўчаси, 2Б уй манзили бўйича жойлашган “Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказида Wi-Fi ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар Beeline сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!