«MEGAbaytlar +25%» акциясининг муддати яна узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  670
  •  07.09.2020 17:49

«MEGAbaytlar +25%» акциясининг муддати яна узайтирилди!

Mobiuz алоқа оператори 2020 йилнинг 6 июль санасидан ойлик интернет-тўпламлар учун «MEGAbaytlar +25%» акциясини эълон қилган. Кейинроқ унинг амал қилиш муддатини 6 сентябргача узайтиришган эди, энди эса компания мазкур муддатнинг яна узайтирилганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: «Talaba» тариф режасини қарши олинг!

Операторнинг расмий сайтида маълум қилинишича, «MEGAbaytlar +25%» акциясининг амал қилиш муддати узайтирилмоқда. Энди Mobiuz абонентлари аввал белгиланганидек 6 сентябргача эмас, балки жорий ойнинг охири – 30 сентябргача ундан фойдалана оладилар.

«MEGAbaytlar +25%» акцияси доирасида интернет-тўпламга киритилган трафик ҳажмининг чорак қисмича миқдорда бонус трафик берилади ва у 30 кун муддатга тақдим этилади. Фаоллаштирилган интернет-тўпламдаги мегабайтлар қолдиғини билиш учун *102# USSD-буйруғидан фойдаланиш ёки 616019 рақамига 3 сонини юбориш керак.

Акция шартлари билан батафсил танишиш учун оператор сайтидаги тегишли саҳифага мазкур ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: АКТ вазирлиги: «Ўзбекистонликлар ҳали-вери «мобил қуллик»дан қутулмайди»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!