Мегабайтлар ўтказиш хизматига янги чекловлар киритиляпти!

  •   DiMaX
  •  83433
  •  14.10.2020 08:50

Мегабайтлар ўтказиш хизматига янги чекловлар киритиляпти!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясига қарашли UZMOBILE миллий оператори ўзининг GSM тармоғидаги абонентлари учун «Қўллаб юбор» хизматини ишга туширган эди. Uztelecom расмий сайтидаги хабарга кўра, 2020 йил 22 октябрдан унинг шартларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 90%гача борувчи «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» муддатини октябрнинг охиригача узайтирди!

Расмий хабарда келтирилишича, жорий йилнинг 22 октябридан:

  • Мегабайтларни ўтказиш қиймати 100 МБ, 200 МБ ва 300 МБга тенг.
  • Ўтказмани амалга ошириш учун абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида етарли маблағ бўлиши лозим.
  • Агарда «Интернет-трафикни ўтказилишини тақиқлаш» хизмати ўрнатилмаган бўлса, ўтказмани амалга ошириш мумкин.
  • Кунлик ўтказманинг максимал миқдори – 500 МБ.

Ушбу хизматнинг ҳозирги шартлари билан батафсил танишиб чиқиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа оператори яна битта арзон тарифини ёпяпти