Мегафон 5G интернет тезлигини кўрсатмоқчи

Мегафон 5G интернет тезлигини кўрсатмоқчи

Россиянинг Мегафон оператори сониясига 4-5 Гбит тезликда ахборот узатиш имкониятига эга 5G тармоғидаги мобил интернетни намойиш этмоқчи. Намойиш 21 сентябрь куни Нижний Новгород шаҳрида ўтказиладиган халқаро бизнес саммит доирасида бўлиб ўтади.

Операторнинг қайд қилишича, ушбу синов Россиядаги илк 5G тести бўлади. Умуман айтганда, мазкур стандарт ҳалигача дунёнинг саноқли давлатларида синовдан ўтказилган. Операторнинг бизнес саммитдаги стендида 5G тармоғига уланган IoT (Internet of Things) зонаси тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 июнида Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган халқаро иқтисодий форумда Мегафон сониясига 1 Гбит маълумот узатишга қодир 5G тармоғини синовдан ўтказган эди.

Албатта, бундай синовлар мазкур юқори стандартдаги технологияларни умумий тармоққа татбиқ этилишини тезлаштиришга хизмат қилмай қолмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.