"Меҳрибонлик ва хавфсизликни ривожлантиришнинг янги усуллари"

TikTok фойдаланувчиларга видеоларга қолдирилган изоҳларни ёқтирмаслик имконини берувчи функцияни синовдан ўтказмоқда. Компаниянинг хавфсизлик ва жамоат қоидаларига риоя қилиш ҳақидаги блог постида таъкидланишича, одамлар ўзлари "аҳамиятсиз ёки номақбул" деб ҳисоблаган комментларни бошқаларга кўринмайдиган тарзда белгилашлари мумкин бўлади. Айрим фойдаланувчилар дислайк тугмасининг турли версияларини кўриб улгуришган.

Шунингдек, компания кўп миқдорда салбий комментлар олган ижодкорларга шарҳларни филтрлаш ва оммавий равишда блоклаш ва ўчириш каби хусусиятлар ҳақида эслатмаларни юбориш бўйича тажриба ўтказаётганини айтган.

Гарчи платформада видеоларни дислайк қилиш тугмаси мавжуд бўлмасада, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларни устига босиб туриш орқали қалқиб чиқадиган менюдан видеони ёқтирмаганликларини билдирадиган тугмани босишлари мумкин.

Маълумотларига кўра, янги функцияни тўлиқ тарқатиш ёки умуман чиқармаслик тўғрисидаги қарор яқин ҳафталарда қабул қилинади.

ЎҚИНГ: Deezer бу борада энг биринчи бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.