Meizu 15 Lite Terabayt.uz’да синовдан ўтмоқда

  •   Saroy
  •  1208
  •  19.06.2018 11:46

Meizu 15 Lite Terabayt.uz’да синовдан ўтмоқда

Анчадан буён сайтимизда номи тушмаётган Meizu 15 Lite яқинда сотувга чиқарилади. Хитой компанияси навбатдаги мўъжизасининг бир нусхасини  синов тариқасида Terabayt.uz сайтига тақдим этди. Компания вакиллари янги қурилма узоғи билан бир ойдан кейин савдога чиқарилади, демоқда.  

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур аппарат Meizu компаниясининг юбилей смартфони ҳисобланади. Шу боис смартфоннинг дунё юзини кўришига Хитой ишлаб чиқарувчиси алоҳида эътибор, таъкидлаш жоиз бўлса, алоҳида меҳр билан ёндошган.  

ЎҚИНГ: Тармоқларда Meizu 16 ва 16 Pro тавсифлари пайдо бўлди

Кўриб турганингиздек, смартфон ишлаб чиқаришнинг энг илғор ютақларини ўзида мужассам этган: ҳам бежирим, ҳам қулай, ҳам чиройли, сифат борасида ҳам у экспертларнинг юқори баҳосини олган қурилма саналади.  Аппаратнинг асосий камераси якка модулли,  фоточақноғи эса ноанъанавий – ҳалқасимон кўринишда. Селфи-камера бўлса экран тепасида, горизонталига олганда қоқ ўртасида жойлашган.

Meizu 15 Lite дисплейи диагоналига 5,46 дюймлик бўлиб, пикселлар сиғими 1920х1080. Яна бир эслатма, мазкур компаниянинг турли қурилмалари Ўзбекистон бозорларида ҳам кафолат билан савдога чиқарилмоқда. Шундай экан, Meizu 15 Lite ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Фақат қурилмага тегишли битта масала мавҳумроқ бўлиб тарибди, у ҳам бўлса, қурилманинг нархи. Аммо тез кунларда бу саволга ҳам ойдинлик киритилади. Қолаверса,  сайтимиз келгусида ушбу қурилманинг видеошарҳини ҳам тақдим этишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: 969 000 сўмдан бошланувчи Meizu смартфонлари нархлари (2018 йил 18 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!