Meizu 16 флагманлари: нархлари маълум, тавсифи ҳам батафсил

  •   Saroy
  •  1406
  •  16.06.2018 12:46

Meizu 16 флагманлари: нархлари маълум, тавсифи ҳам батафсил

Юбилей линейка ҳисобланган Meizu 15 самартфони эндигина сотувда пайдо бўла бошлади, ёзнинг охирларига келиб эса компания “тўлақонли” флагман ҳисобланган  Meizu 16’ни бозорга чиқаришни мўлжаллаяпти. Тақдимотга тайёрланаётган қурилманинг орқа томони қандай кўринишда бўлишини инсайдерлар аввалроқ намойиш қилганди, энди эса, интернет тармоғида смартфоннинг олди томони ҳам пайдо бўлди.  Шу билан бир йўла, инсайдерлар  стандарт моделлардан ташқари, катта Meizu 16 Plus’нинг ҳам ўзига хос жиҳатларини ошкор қилди.

Ишлаб чиқарувчилар Meizu 15 сериясида классикага мурожаат қилган, янги қурилма эса  чўзилган шаклдаги тор ромли OLED-дисплейи билан таъминланди. Панели бармоқ босимига жуда сезгир, гап–сўзларга қараганда, аппаратнинг экранида  бармоқ излари сканери ўрнатилган, гарчи  Meizu 16’да уни камалакли қобиқ билан ҳам алмаштириш мумкин. Топ процессорлардан  саналган Snapdragon 845  ушбу смартфоннинг юрагини ташкил этади. Қолаверса, иккинчи авлод  силкинтирадиган маторча  mEngine ва NFC (ниҳоят!) ҳам ўрнатилган. Операцион тизими  — Flyme 7.5.

ЎҚИНГ: Тармоқларда Meizu 16 ва 16 Pro тавсифлари пайдо бўлди

5.6-дюймли дисплейи бўлган  Meizu 16  6 ГБ тезкор хотира ва  64/128 ГБ ички хотира билан таъминланган. Асосий қўш камера 12+20 мегапикселли, олд камера эса 20 мегапикселли. Қурилманинг қувватини  3080 мАч сиғимга эга аккумулятор таъминлайди, шунингдек у  24 Вт гача қувватга эга Super Cold mCharge зарядкасига ҳам эга бўлади.

Meizu 16 Plus’да  эса ёнлари яссиланган  6.1-дюймли дисплей (фотода айнан  «плюс» тасвирланган кўринади) бор. Смартфоннинг тезкор хотираси 6/8 гигабайт ва ички хотираси 128/256 гигабайт. Хабарда айтилишича, флагманнинг орт тарафида иккитаси 12 мегапикселли ва учунчиси 20 мегапикселли  учталик камера мавжуд, Олд камераси ҳам 20 мегапикселли.

ЎҚИНГ: iPhone X’ни уялтирган смартфон

Plus-версиясидаги аккумуляторнинг сиғими 3600 мАч, бундан ташқари, қуввати   32 Вт бўлган Super Cold mCharge зарядкаси билан, уни симсиз қувватлантириш ҳам мумкин. Сувдан ҳимояси борми-йўқми, бу ҳақда ҳозирча ҳеч нарса дейилмаган, лекин умид қилиш мумкин.

Дастлабки тарқалган хабарларга қараганда,  Meizu 16 қарийб, 470 доллар, 6/128 ГБ бўлган версиясини эса 515 долларга сотиб олишингиз мумкин. Хотираси  6/128 ГБ  бўлган Meizu 16 Plus’га 580 доллар тўлашингиз керак бўлади, қиммат вариант ҳисобланган 8/256 ГБ хотирага эга қурилма эса 625 долларга баҳоланган.

Агар берилган маълумотлар ўз тасдиғини топса, Meizu 16 смартфони OnePlus 6’нинг жуда зўр муқобили бўлади, дейилади  хабарда.

 Meizu 16 оиласига кирувчи  флагманларнинг тақдимоти август ойида бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!