Meizu 16 ҳақида янгиликлар бор

  •   Saroy
  •  1105
  •  26.06.2018 14:07

Meizu 16 ҳақида янгиликлар бор

Бундан аввалроқ Meizu  компанияси ўзининг 16 чи моделини катта ҳаётга олиб чиқаётгани ҳақда маълум қилгандик. Энди ушбу смартфон ҳақида батафсилроқ тўхталишимизга имкон туғилди. Гап шундаки,  Хитойнинг  Weibo ижтимоий тармоғида ҳали расман тақдим этилмаган Meizu 16 смартфонининг янги сурати жойлаштирилди. Қаршингиздаги сурат “жонли” эмас, балки компьютерли рендер, дейилади мазкур хабарда.

Расмга қараганда, Meizu 16 чор атрофи юпқа ромдан иборат бўлган кенгформатдаги замонавий экран билан таъминланган. Устки панелда, одатдагидек, динамик, олд камера ва датчиклар жойлашган. Орқа қопқоғида вертекал ҳолатда айлана чақмоқли қўш камера жойлашган, худди Meizu Pro 6 ва Pro 6 Plus моделлардагига ўхшаб. Бироқ бармоқ излари сканери ҳеч жойда кўринмайди ва энди тушиниш мумкинки, у  экран остига ёки M6S’дагига ўхшатиб ён панелга  жойлаштирилади.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

Миш-мишларга қараганда, Meizu 16  Snapdragon 710 чипи билан таъминланади, унинг акаси Meizu 16 Plus  эса — Snapdragon 845 билан. Иккала смартфон ҳам мис трубкали совутиш тизимига эга бўлади. Янги қурилмаларнинг нархи  469-666 АҚШ доллари атрофида бўлади, дейишмоқда. Тақдимот санаси ва бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса айтилмаяпти.

ЎҚИНГ: Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!