MEIZU 16 – ИЛК МАЪЛУМОТЛАР

  •   Saroy
  •  1118
  •  15.05.2018 13:06

MEIZU 16 – ИЛК МАЪЛУМОТЛАР

Яқиндагина Meizu ўзининг юбилей – 15 моделини тақдим этган эди. Энди  унинг издоши – Meizu 16 ҳақида  миш-мишлар тарқамоқда.

Meizu 15 шубҳасиз, хитойликлар томонидан қўйилган катта қадам бўлди. Шунга қарамай, баъзи бир камчиликларни сезмаслик мумкин эмас. Энди ишлаб чиқарувчи ушбу камчиликлар бартараф этилган Meizu 16  моделини бозорга чиқармоқда. Meizu 15  ўзига хослигига қарамай , унда экран кичик ромдан иборат ва 18 га 9 эди.

Буларнинг барчаси энди чиқаётган  Meizu 16’да тўлиқ бартараф этилган. Қурилманинг тақдимоти шу йил август ойига режалаштирилган. Телефоннинг эҳтимолий ташқи кўриниши яқинда интернетда тарқалиб кетди. Афсуски, биз телефоннинг фақат орқа томонини кўришимиз мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонлар жанги: Xiaomi Redmi 3s Meizu M3s mini’га қарши

Шишали Meizu 16

Энг биринчи кўзга ташланган ўзгариш, бу шишали орқа қопқоқ ва роми, улар эгилган ва сўзсиз эргономикасини яхшилаган. Камера масаласида эса, ҳеч нарса, дея олмаймиз, чунки ўзгариш сезилмади.  Синсорлар аввалгисининг энг кучли томони эди. Бу сифат Meizu 16’да ҳам кузатилади.

Махфий фронт

Гап агар телефоннинг олд томони ҳақда кетаётган бўлса, бу борада биз фақат фол очишимиз мумкин, чунки олд томонининг фотосурати йўқ. Бироқ, ўйлашимизча,  телефон экрани  18 га 9 бўлади ва Notch, эҳтимол иккита бўлар — пастки ва устки. Яхшиси, расмий маълумотни кутамиз.

Meizu’ даги ўзгаришлар яхши томонга...  

Meizu Samsung ва Qualcomm процессорлари базасида кўплаб телефонларини намойиш этмоқда.  Компания босқичма-босқич MediaTek чипларидан воз кечиб, аксарият мижозларни хурсанд қилмоқда.  Ишончимиз комилки, Meizu 16 ҳам Qualcomn ёки Samsung процессорлари бошқаруви остида ишлайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!