Meizu 16, Meizu 16 Plus ва Meizu X8 смартфонларининг нархи эълон қилинди

  •   Saroy
  •  2220
  •  20.07.2018 09:52

Meizu 16, Meizu 16 Plus ва Meizu X8 смартфонларининг нархи эълон қилинди

Флэш-хотираси 8 ГБ ва 128 ГБ бўлган Meizu 16 Plus  490 доллар туради

Meizu компанияси раҳбари Джек Вонг (Jack Wong) Meizu 16, Meizu 16 Plus ва анчайин арзон турадиган Meizu X8 смартфонларининг нархлари бўйича маълумотлар билан ўртоқлашди, улар Xiaomi Mi 8 SE моделидан зўр бўлиши керак, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, 6 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ флэш-хотираси бўлган Meizu 16 350 долларга баҳоланди. Флэш-хотираси сиғими икки баробар кўп бўлган версияси эса 400 доллар, яна 8 ГБ ОЗУ ва 128 ГБ флэш-хотира версияси ҳам бор, унга 445 доллар нарх белгиланган.

ЎҚИНГ:Диққат! MEIZU янгиланиш эълон қилди

8 ГБ ва 128 ГБ флэш-хотирали Meizu 16 Plus  490 доллар туради,  қурилманинг 256 ГБ флэш-хотиралиси 535 долларга айланади. Экспертлар бу нарх Snapdragon 845 билан таъминланган версия учун адолатли, дейишмоқда.

Шунингдек, Snapdragon 710 версияси ҳам бор, у хотира сиғимидан келиб чиқиб  250 дан 300 долларгача нархланади.

Meizu X8 эса  220 дан 290 долларгача бўлган нарх билан харидорларга таклиф этилмоқда.

ЎҚИНГ:Meizu 16 смартфонида олинган сурат намунаси тармоқларда намойиш этилди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!