Meizu 16 Plus синовдан ўтди

  •   Saroy
  •  692
  •  18.07.2018 12:38

Meizu 16 Plus синовдан ўтди

Gizchina ресурси  Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлган янги Meizu 16 Plus смартфони ҳақида маълумот билан ўртоқлашди. Қурилманинг  Antutu тест натижалари ҳам ошкор этилган.

Агар сурат алдамаса, ушбу девайс энг кучли  Android-смартфон бўлади. Тест натижаларига кўра, у 291866 балл йиға олган. Масалан, ўтган ойда  Antutu июнь ойининг энг кучли смартфонлари рўйхатини эълон қилганди. Ўшанда  рўйхатда биринчи ўринни 287759 балл билан Xiaomi Black Shark смартфони эгаллаган эди.   

ЎҚИНГ:Meizu 16 флагманлари: нархлари маълум, тавсифи ҳам батафсил

Гап-сўзларга қараганда, Meizu 16 Plus   6.5-дюймли AMOLED-дисплейи, экран остида бармоқ излари сканери,  Snapdragon 845 процессори, ҳамда  6/8 ГБ ОЗУ билан таъминланади. Бундан ташқари, смартфоннинг оддий версияси ҳам намойиш этилиши керак. У  Snapdragon 710 чипи ва  6.1-6.3 дюймли дисплейга эга бўлади.

ЎҚИНГ:Meizu 16: уни имо-ишора билан ҳам бошқариш мумкин

Иккала смартфон ҳам келаси ойда омма эътиборига ҳавола этилиши керак. Қурилмаларнинг тахминий нархлари  450-600 АҚШ доллари атрофида бўлади. Meizu 16 Plus’га қандай смартфонлар яқин рақобатчи бўлиши мумкин, деган саволга аксарият экспертлар Xiaomi Mi 8 SE  ва Mi 8 Explorer Edition смартфонларини айтишмоқда.