Meizu 16 смартфони тайёр: тақдимот куни расман эълон қилинди

  •   Saroy
  •  647
  •  21.07.2018 11:21

Meizu 16 смартфони тайёр: тақдимот куни расман эълон қилинди

Meizu компанияси ўзининг янги флагман смартфони Meizu 16 тақдимот кунини расман эълон қилди.

Хитойлик ишлаб чиқарувчи шу ҳақда ўзининг форумида постер жойлаган. Тасвирга қараб айтиш мумкинки, янги қурилма тақдимоти 8 август куни Хитойда бўлиб ўтади. Бундан ташқари,  унда смартфоннинг бир қисми кўриниб турибди. Янги аппарат кенгформатли қирқмасиз дисплей билан таъминланади, унда бармоқ излари сканери ҳам бор.

ЎҚИНГ:Meizu 16, Meizu 16 Plus ва Meizu X8 смартфонларининг нархи эълон қилинди

Агар гап-сўзларга ишонадиган бўлсак, флагман икки версияда чиқади: Meizu 16 ва Meizu 16 Plus. Қиммат модели 6,5 дюмли OLED-дисплейга эга бўлади, унинг томонлар нисбати 18:9. Аппаратнинг процессори Snapdragon 845 бўлиб, 12 Мп бўлган қўш камерага эга, NFC-модули билан ҳам таъминланиши мумкин. Ўз навбатида, оддий Meizu 16 смартфонида  кичикроқ экран бўлади, аммо унда ҳам ўшандай  матрица ва Snapdragon 710 чипи бор. Бундан ташқари иккала қурилма ҳам қулоқчин учун махсус тирқишга эга.

Тахмин қилинишича, янги қурилмаларнинг савдоси анонс бўлиб ўтгандан кейин тез орада бошланади.  CEO Джека Вонг (Jack Wong) нинг сўзларига қараганда, янги қурилмаларнинг нархи 250-450 доллар атрофида бўлади. Унинг яқин рақобатчилари, деб  Xiaomi Mi 8 SE  ва Mi 8 Explorer Edition смартфонлари тилга олинмоқда.

ЎҚИНГ:Meizu 16 смартфонида олинган сурат намунаси тармоқларда намойиш этилди

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.