Meizu 16 смартфонида олинган сурат намунаси тармоқларда намойиш этилди

  •   Saroy
  •  890
  •  18.07.2018 17:18

Meizu 16 смартфонида олинган сурат намунаси тармоқларда намойиш этилди

Meizu Бош директори Хуан Чжан (Huang Zhang) мухлисларини янги флагман  Meizu 16 смартфони ҳақидаги тафсилотлардан  тез-тез хабардор қилиб туради. Бу сафар эса CEO ушбу янги аппарат камераси орқали олинган суратни эълон қилди.

Чжаннинг айтишича, ушбу сурат оиласи билан таътилда вақтида Meizu 16 флагманида олинган. Тасвирда мақтаса арзигулик фотография чиққанлиги кўриниб  турибди. Ёруғлик юқори даражада.

ЎҚИНГ:Meizu 15 Plus: мусиқий флагман сотувга чиқмоқда

Эслатиб ўтамиз, янги қурилма икки моделда  чиқиши керак: Meizu 16 ва Meizu 16 Plus. Оддий смартфон Snapdragon 710 чипи ва 6.1-6.3 дюймли дисплейга эга бўлади.  Plus-версияси эса  AMOLED-экрани ва 6.5-дюймли топ процессор Snapdragon 845, экран остида бармоқ излари сканери ҳамда катта эҳтимолга кўра NFC-чипи билан таъминланади. Бундан ташқари, иккала қурилма ҳам асосий қўш камерага, қулоқчин учун тирқишга ҳамда  6/8 ГБ ОЗУ ва 128 ГБ ПЗУ ‘га эга бўлиши керак.

ЎҚИНГ:MEIZU Flyme: смартфонларнинг янги функцияси билан танишинг

Дастлабки гап сўзларга қараганда янги аппаратларнинг тақдимоти 16 августга белгиланган. Нархлари тахминан 450-600 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!