Meizu 16 ва 16 Plus: нархлар флагманчасига бўлади

  •   Saroy
  •  1031
  •  18.06.2018 17:11

Meizu 16 ва 16 Plus: нархлар флагманчасига бўлади

Хитойнинг Gizchina ва Mydrivers порталларида бўлажак  Meizu 16 ва 16 Plus смартфонлари ҳақда хабар тарқалди. Маълумотда асосий гап янги қурилмаларнинг нархи ва тавсифи ҳақида борган.

Янги маълумотларга кўра, фақат флагман Meizu 16 Plus Qualcomm Snapdragon 845 чипи билан таъминлаяпти.  Meizu 16’га ҳам янги, лекин кучсизроқ Snapdragon 710 чипи ўрнатилади. Иккила қурилма ҳам NFC-модулисиз бозорга чиқарилади, бироқ жуда керак бўлса ишлаб чиқарувчи қурилмани NFC-модули билан ҳам жиҳозлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

Миш-мишларга қараганда,  6 гигабайтли тезкор хотира ва  128 гигабайтли ички хотирага эга Meizu 16  527 долларга баҳоланган.  8 гигабайтли ОЗУ версияси эса  559 доллар туради. 6 ёки 8 гигабайтли тезкор хотирага эга ва  128 ёки  256 гигабайтли ички хотирага эга Meizu 16 Plus 559 дан 666 долларгача туради.

Meizu 16   20 ва 12 мегапикселли асосий қўш камера билан таъминланади. Селфи-камераси 20 Мп модулини олган. Қурилманинг мустақил ишлашини  3080 мАч сиғимга эга батарея таъминлайди, тезкор зарядкаси Super Cold mCharge бўлиб, унинг кучи 24 Вт гача.

Meizu 16 Plus иккита 12-мегапиксель ва 20 Мп модулли учталик камера билан жиҳозланган.  Аккумулятор сиғими — 3600 мАч. 32 Вт ли Super Cold mCharge тезкор зарядкаси бор. Иккала қурилма ҳам августда намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!