Meizu 16S флагманининг сурати эълон қилинди: уч модулли камера ва... «тирқиш»ли экран!

  •   DiMaX
  •  432
  •  27.11.2018 13:45

Meizu 16S флагманининг сурати эълон қилинди: уч модулли камера ва... «тирқиш»ли экран!

Смартфонсозлар ўзларининг флагман моделларида асосий камера модулларини кўпайтиришда давом этишмоқда. Жорий йилнинг бошида қўшалоқ бош камера урфга кирган бўлса, ҳозирда улар камида учта объективли бўляпти, ҳатто тўртталиги ҳам бор...

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Ҳали расман тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Meizu компаниясининг навбатдаги энг илғор смартфони ҳам уч модулли бош камера билан жиҳозланади. Шунингдек, бугун – 27 ноябрда эълон қилинган қуйидаги рендер сурат ушбу Meizu 16S флагманининг бошқа хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот беради.

Meizu 16S модели Qualcomm компаниясининг ҳали расман намойиш этилмаган Snapdragon 8150 процессори базасига қурилиши аввалдан маълум. Юқоридаги рендерга кўра, бу флагманнинг дисплейига бармоқ изи сканери интеграция қилиняпти. Бугина эмас – экраннинг юқори чап бурчагида камера «тирқиш»ига ҳам кўзимиз тушади. Эҳтимол, Samsung’дан олдин ҳали Meizu ҳам «тешик»ли дисплейга эга смартфон чиқариб улгурар?

ЎҚИНГ: Samsung яна доғда қолди: «тирқиш»ли экранга эга смартфонни аллақачон хитойликлар чиқариб улгуришди! («жонли» сурат)

Рендер-суратга кўра, Meizu 16S орқа панелининг ўрта қисмида асосий камеранинг учта модули тикка жойлашган. Улар остида эса айланасимон шаклли фоточақноқ ўрнатилган.

Тўғри, бу сурат ҳали расмий мақомга эга ёки «жонли» расм бўлмаган, шунчаки ҳозиргача «сизиб чиққан» маълумотлар асосида тайёрланган рендер ҳисобланади. Лекин Meizu компаниясидан ҳар нарса кутса бўлади – октябрь ойида унинг амалдаги флагмани AnTuTu рейтингида иккинчи ўринга чиқиб олганди. Айни шу – Meizu 16 модели айни дамда Ўзбекистонда расман сотилаётган энг кучли Android-смартфон эканлигини таъкилшаш ўринлидир. Бу флагманнинг 8/128 гигабайтлик хотирага эга талқинини эса ҳозирда Terashop.uz интернет-дўконимизда 4 150 000 сўмга харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.