Meizu 16s ҳам энг кучли Snapdragon 855 чипига ва Sony IMX850 датчикли 48 МПлик камерага эга!

  •   DiMaX
  •  1547
  •  10.12.2018 16:49

Meizu 16s ҳам энг кучли Snapdragon 855 чипига ва Sony IMX850 датчикли 48 МПлик камерага эга!

Америкалик чипсоз ўзининг Snapdragon 855 русумли энг илғор процессорини ҳали яқиндагина тақдим этганди. Кейинги йил тақдим этиладиган флагман смартфонлар шу чипсетга таянади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8150 процессорли Meizu 16s флагмани илк суратда!

Жумладан, Meizu компаниясининг раҳбари Жек Вон (Jack Wong) ушбу смартфонсознинг навбатдаги смартфони ҳақидаги миш-мишни расман тасдиқлади. Яъни, Meizu 16s флагмани Qualcomm компаниясининг энг бақувват Snapdragon 855 процессори билан таъминланади. Аммо унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаши масаласини у очиқ қолдирган.

Флагман чипсетдан ташқари, ушбу смартфон яна битта устунликка эга. Яъни, Meizu 16s асосий камераси 48 мегапикселлик Sony IMX586 сенсорига эга! Аммо унинг икки ёки уч модулли бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Атиги 70 долларлик, аммо ромсиз экран ва юзни таниш функциясига эга Meizu C9 смартфони тақдим қилинди!

Буларга қўшимча тарзда Жек Воннинг таъкидлашича, янги урф – олд камера учун экранда «тирқиш» очилиши технологияси Meizu 16s моделига татбиқ этилмайди. Дарвоқе, мазкур флагман Meizu компаниясининг симсиз қувватлаш технологиясига ҳамда NFC-модулга эга биринчи смартфони бўлаётир.

Инсайдерлар тарқатган маълумотларга кўра, Meizu 16s модели 2019 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилади. Эслатиб ўтиш ўринлики, мазкур бренднинг айни дамдаги флагмани Ўзбекистонда расман сотилаётган энг кучли Android-телефонлардан биридир. Унинг кўплаб русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 952 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.