Meizu 16s намойиш этилди: SD 855 чипли ва 48 МПлик камерали флагман – 476 доллардан!

  •   DiMaX
  •  608
  •  24.04.2019 13:41

Meizu 16s намойиш этилди: SD 855 чипли ва 48 МПлик камерали флагман – 476 доллардан!

Ўзбекистон бозорига ҳам расман кириб келган таниқли Хитой компаниялардан бири ўзининг Meizu 16s смартфонини тайёрлагани ҳақида ёзганмиз. AnTuTu’да барча флагманларни «ер тишлатган» ушбу флагманнинг намойиш тадбири кеча – 23 парель куни бўлиб ўтди.

ЎҚИНГ: Эртага тақдим этилаётган Meizu 16s флагманини Хитойдагидан ҳам арзон олиш мумкин!

Meizu 16s замонамизнинг энг илғор Android-процессори – Snapdragon 855 базасида ишлайди. Смартфоннинг версиясига қараб, ушбу чипга 6 ёки 8 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Смартфоннинг доимий хотираси 128 гигабайтлик, Хитойда эса унинг 256 гигабайтлик версияси ҳам чиқади. Афсуски, хотирани кенгайтириш учун microSD-карта уячаси ҳам йўқ.

Диагоналига 6,2 дюймлик, AMOLED матрицали дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, яъни 1080х2232 пикселлик. Юпқа ҳошияли экраннинг пастки қисмига бармоқ изи сканери интеграция қилинган.

Meizu 16s аккумулятори 3600 мА/соатлик ток сиғимига эга ва 24 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади. Айтиш керакки, ундан аввалги – Meizu 16th (сотиб олиш) флагманида батарея сиғими 3010 мА/соатга тенг.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Янги смартфоннинг бош камераси қўшалоқ бўлиб, унинг асосий модули 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчигидир. Камеранинг иккинчи – 20 мегапикселлик сенсори ҳам шу компанияга тегишли – Sony IMX350 модулидир; уч карралик оптик зумга эга. Meizu 16s экрани тепасида селфи учун 20 мегапикселлик Samsung 3T2 модулига эга олд камера жойланган. У ҳам турли режимлар билан бойитилган: қиёфани таниб олиш, тунги режим ва ҳоказо.

Иккита SIM-карта уячаси билан таъминланган бу смартфон Android операцион тизимининг энг сўнгги – 9 Pie талқини бошқаруви остида, Flyme OS 8 интерфейси билан ишлайди. Компания ушбу флагманида илк бора контактсиз тўловлар учун NFC чипини қўллаган. Meizu 16s корпуси ўлчамлари 151,9х73,4х7,65 миллиметрга, вазни эса 165 граммга тенг. Унда замонавий USB Type-C порти мавжуд, лекин анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши олиб ташланган.

Meizu 16s уч хил – Carbon Black (қора), Pearl White (оқ) ҳамда Phantom Blue (кўк) тусли корпусларда таклиф этилади. Унинг тезкор/доимий хотираси 6/128 гигабайтлик талқини учун тахминан 476 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Флагманнинг 8/128 гигабайтлигини 520 долларга, Хитой учун эксклюзив – 8/256 гигабайтлигини эса 595 долларга олса бўлади.

Meizu компаниясининг турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса атиги 750 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Meizu смартфонлари арзонлашди (2019 йил 2 апрель) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.