Meizu 16x асосий рақиби – Mi 8 Youth билан бир кунда майдонга тушади!

  •   DiMaX
  •  584
  •  12.09.2018 14:39

Meizu 16x асосий рақиби – Mi 8 Youth билан бир кунда майдонга тушади!

Кеча – 11 сентябрда Meizu компанияси энг кучли смартфонининг соддалаштирилган модели – Meizu 16x тақдимотига ишора қилувчи хабар чиқарган эди. Ўша реклама тасвири марказида 16 дона майда ва орқа фонида битта йирик Х ҳарфи, шунингдек, «See you tomorrow» ёзуви мавжуд.

ЎҚИНГ: Meizu 16X: «Эртага кўришамиз!»

Ўша хабаримизда баён этилган тахмин тўғри чиқди – бугун компания Meizu 16x моделини намойиш этмасдан, унинг тақдимот кунини маълум қилди, холос. Маълум бўлишича, смартфонни роппа-роса бир ҳафтадан сўнг – 19 сентябрь куни оммага расман кўрсатишади.

Шу билан бирга, ушбу гаджетнинг хусусиятларига ҳам аниқлик киритилган. Қизиғи шундаки, компаниянинг амалдаги флагмани корпусининг орқа панели шишадан қилинган бўлса, нисбатан арзон Meizu 16x металл корпусда ишлаб чиқарилади.

Маҳаллий бозорда Meizu 16x смартфонига 1999 юань, яъни тахминан 290 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланиши кутилмоқда. Айни унинг тақдимот санасида мазкур компаниянинг асосий рақобатчиси Xiaomi ҳам янги – Mi 8 Youth флагманини намойиш этиши кутилаётир. Афтидан, бу ҳам бекорга эмас – икки рақиб майдонга бараварига тушиб, куч синашмоқчи, шекилли.

Дарвоқе, бир неча моделлардаги Meizu ҳамда Xiaomi смартфонларидан харид қилиш учун интернет-дўконимиз орқали Ўзбекистоннинг исталган жойидан онлайн тарзда буюртма бериш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!