Meizu 16X: энди Qualcomm Snapdragon 710 процессорида ишлайди

  •   Saroy
  •  1113
  •  07.08.2018 16:26

Meizu 16X: энди  Qualcomm Snapdragon 710 процессорида ишлайди

Meizu компаниясининг ижро директори Джек Вонг бўлажак  Meizu 16 ва Meizu 16 Plus флагманлари ҳақида ахборот берди. Маълум бўлишича, компания иккита эмас. Учта смартфон чиқаришга тайёрланмоқда. Охирги модель Meizu 16X номи билан аталади.

Компания раҳбари янги қурилма ҳақида кўп маълумот бермаган. Meizu 16X янги Qualcomm Snapdragon 710 процессори, экраностида бармоқ излари сканери билан таъминланади. Унинг ташқи кўриниши ҳам кам  ўзгарган. Янги аппаратнинг нархи ва бошқа тавсифлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дейилмаган. Аммо у ҳам барибир Meizu 16 ва Meizu 16 Plusга ўхшаб кетади.

Meizu 16 ва Meizu 16 Plus қиммат Snapdragon 845 билан жиҳозланади. Хотира сиғимлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар: 6 ва 8 гигабайт тезкор ва 64 ёки 128 гигабайт ички. Meizu 16 6-дюймли экран билан таъминланган, Plus-версиянинг экрани диагонали эса 6.5 дюймдан иборат. Унисида ҳам, бунисида ҳам томонлар нисбати 18:9 бўлган AMOLED-панелига эга бўлади.   Экран остида бармоқ излари сканери ўрнатилган. Асосий қўш камера  12+20 мегапикселли модуль бўлади. Олд камера 20-мегапикселли. Meizu 16 нинг мустақил ишлаши учун сиғими  2950 мАч бўлган аккумулятор жавоб беради. Аввалги моделни сиғими 3570 мАч бўлган  батарея билан таъминлашган эди. Янги қурилма  ОС Android 8.1 Oreo назоратида ишлайди. Янги сериядаги  Meizu 16 нинг анонси 8 августга мўлжалланган

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.