Meizu 16X: «Эртага кўришамиз!»

  •   DiMaX
  •  924
  •  11.09.2018 18:31

Meizu 16X: «Эртага кўришамиз!»

Кейинги пайтларда турли моделлардаги мобил қурилмалар тақдимотлари билан анча фаоллашиб қолган Meizu компанияси бугун – 11 сентябрь куни антиқа эълон чиқарди. Яъни, Weibo ижтимоий тармоғида сирли реклама тизерини чоп этди.

ЎҚИНГ: Тўлиқ тавсифи берилди: MEIZU 16 энг тезкор Android-смартфон

Хитойлик компаниянинг реклама тасвири марказида 16 дона майда ва орқа фонида битта йирик Х ҳарфи бор. Майда Х ҳарфлари остида эса «See you tomorrow», яъни «Эртага кўришамиз» ёзуви мавжуд.

Бу ердаги 16 дона майда битта йирик Х ҳарфлари компаниянинг узоқ кутилган смартфони – Meizu 16X моделига ишора экани аниқ. Бу – ишлаб чиқарувчининг жорий флагмани, сентябрдаги энг тезкор Android-смартфонлар рейтингида бирданига иккинчи ўринни эгаллаган Meizu 16’нинг ҳамёнбоп талқини бўлиши айтилган.

ЎҚИНГ: Тўлиқ тавсифи берилди: MEIZU 16 энг тезкор Android-смартфон

Фақат кузатувчиларни бир жиҳат шубҳага солиб турибди: эртага Meizu 16X тақдимоти ўтказиладими, ёки шунчаки унинг қачон намойиш этилиши айтиладими? Зеро, кейинги пайтларда шундай қилиш ҳам тенденцияга айланиб бормоқда.

Meizu 16X модели олти дюймлик, «кемтик»сиз Super AMOLED-экранга ҳамда Snapdragon 710 процессорига эга бўлиши маълум. Тезкор ва доимий хотирасининг ҳажми тегишлича 6/64 гигабайтга тенг. Корпусининг қалинлиги 7,5 миллиметрни, вазни эса 154 граммни ташкил этади. Худди флагман моделдаги каби, у ҳам стереодинамикларга, дисплейдаги бармоқ изи сканерига ва кучли камераларга эга бўлади.

Айтиш керакки, Meizu компаниясининг бир қатор смартфонлари ўзимизнинг Terashop.uz онлайн дўконимизда ҳам расман савдога қўйилган. Улар билан танишиш, асосий хусусиятларини кўриш ва орасидан ўзингизга маъқулини танлаш, Ўзбекистоннинг исталган еридан онлайн харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu 16X: анчайин соддалаштирилган Хитой смартфонининг сири очилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!