Meizu 16X: сканерли дисплейга эга арзон флагман видеотавсифини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  809
  •  27.09.2018 16:44

Meizu 16X: сканерли дисплейга эга арзон флагман видеотавсифини томоша қилинг!

Ўзбекистонда ҳам ўз маҳсулотларини расман савдога қўйган Meizu компанияси яқинда ўзининг янги смартфонини намойиш этганди. Хитойнинг ўзида бу модел Meizu 16X деб номланган бўлса, айрим мамлакатларга, жумладан, Россияга шунчаки Meizu 16 номи остида тақдим қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Meizu 16: сопол корпусли арзон смартфон тақдим этилди

Ушбу смартфон 20 октябрда бозорга чиқарилиши маълум. Аммо айрим техноблогерлар, шу йўналишдаги сайтлар аллақачон Meizu 16X намуналарини олиб, тавсифлар тайёрлашга киришганлар.

Бугун шулардан бири – Rozetked ресурси тайёрлаган, рус тилидаги видеотавсифни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Марҳамат, томоша қилинг:

Таъкидлаш керакки, Meizu 16X модели ҳозирча Ўзбекистон бозорига ҳам етиб келгани йўқ. Лекин ушбу компаниянинг бошқа русумлардаги смартфонларини интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган Meizu смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 14 сентябрь)