Meizu 17 – компаниянинг ҳали тақдим этилмаган илк 5G-смартфонини «жонли» суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  401
  •  01.05.2019 13:31

Meizu 17 – компаниянинг ҳали тақдим этилмаган илк 5G-смартфонини «жонли» суратларда кўрамиз!

Хитойнинг ушбу компанияси ҳали яқиндагина Meizu 16s флагманини тақдим этиб, сотувга чиқарган эди. Интернетда аллақачон унинг издоши – Meizu 17 ҳақида маълумотлар ва ҳатто «жонли» расми ҳам пайдо бўлди!

ЎҚИНГ: Meizu 16s’нинг илк партияси аллақачон сотиб бўлинди

Ушбу қурилма бугун – 1 май куни Хитойда бўлиб ўтаётган China Unicom Partner Conference тадбирида кўрсатилди. Мазкур конференцияда бешинчи авлод уяли алоқа технологиялари хусусида ҳам фикрлар алмашилмоқда.

Модомики Meizu’нинг навбатдаги флагмани келажакка интилган экан, унинг 5G тармоғини қўллаб-қувватлаши турган гап. Компания стендидаги шиор ҳам шунга ишора қиляпти: «Янги 5G эрасини қарши олинг, Meizu 17 чиқишга тайёргарлик кўрмоқда».

Meizu ушбу тадбирга баландпарвоз шиор тайёрлабгина қолмасдан, Meizu 17 моделининг намойиш учун тайёрланган намунасини ҳам олиб келган. Гарчи унинг иккитагина сурати бўлса-да, мазкур модел Meizu Zero – умуман тугмачасиз ва тирқишсиз дунёдаги биринчи смартфоннинг серияли ишлаб чиқарилаётган версияси эканини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

Мана, Meizu 17 моделининг олд панели ўша «сип-силлиқ» смартфонга жудаям ўхшаш ва пастки қиррасида порт йўқ:

Шунингдек, худди Meizu Zero гаджетидаги каби, ҳали тақдим этилмаган 5G-смартфоннинг ҳам юқори қиррасида бирор тугмача ёки тирқиш кўринмайди:

Айтиб ўтиш керакки, Mezu Zero жуда катта шов-шувлар билан намойиш этилган, аммо ўта кам сотилгани сабабли компания бу моделни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаган эди. Агарда Meizu 17 флагмани энг илғор платформа ва камерани таклиф этса, 5G тармоғида ишласа ҳамда ўта қиммат чиқмаса, унинг бозори чаққон бўлиши аниқ.

Meizu компаниясининг турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса атиги 733 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» янги флагман билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!