Meizu 17 янги тестда Xiaomi Mi 10, Oppo Find X2 Pro ҳамда Huawei P40 Pro’ларни маҳв этди

  •   DiMaX
  •  1462
  •  18.04.2020 15:23

Meizu 17 янги тестда Xiaomi Mi 10, Oppo Find X2 Pro ҳамда Huawei P40 Pro’ларни маҳв этди

Xiaomi’нинг асосий рақибларидан ҳисобланган Meizu компанияси 22 апрелда янги флагманлар оиласини тақдим этади. Унга стандарт Meizu 17 (ёки Meizu 17th) ҳамда Meizu 17 Plus (ёки Meizu 17th Plus) моделлари киради.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Компания расмий намойиш арафасида Meizu 17 моделининг автономлик тести натижаларини эълон қилди. Графикда яққол акс эттирилганидк, 4500 мА/соатлик аккумуляторга эга бу смартфон сўнгги вақтларда бозорга чиққан асосий флагманлардан устунликка эга.

Қизиғи шундаки, мазкур тажриба қатнашчилари орасида Xiaomi Mi 10 энг сиғимдор – 4780 мА/соатлик аккумуляторга эга. Лекин унинг битта тўла қувват билан ишлаш вақти атиги 8,16 соатга борган.

Яна икки рақобатчи – Huawei P40 Pro ҳамда Oppo Find X2 Pro эса бир хилда 4200 мА/соатлик батарея билан таъминланган. Уларнинг қуввати эса тегишлича 9,75 ҳамда 9,06 соат ишлашга дош берган. Meizu 17 бўлса 4500 мА/соатлик аккумуляторининг битта тўла қуввати билан энг узоқ – 11,77 соат ишлаб берган.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

Meizu лабораторияси томонидан ўтказилган автономлик тестида юқоридаги смартфонлар қуйидагича фойдаланиш бўйича текширилган: 2 соат WeChat’да мулоқот, 2 соат Kings of Glory иловасида ўйин жараёни, 1 соат мусиқа янгратиш, 30 дақиқа камерадан, яна 30 дақиқа галерея иловасидан фойдаланиш, 1 соат электрон китоб мутоласи, 20 дақиқа иш столи ва 10 дақиқа созламаларни очиб қўйиш.

Қуйида эса Meizu 17 флагманининг экрани ёқиқ ҳолдаги «жонли» суратини кўрамиз:

Эслатиб ўтамиз, худди шу Meizu 17 модели яқинда AnTuTu тестида 580 581 балл тўплаган. Бу эса мазкур бенчмаркнинг 2020 йил март ойидаги энг қудратли флагманлар рейтингида рақиб компаниянинг Xiaomi Mi 10 ва Black Shark 3 флагманлари кўрсатганидан юқори натижа!

Унинг «оға»си – Meizu 17 Plus эса бошқа бир жиҳатдан энг кучли рекорд ўрнатганки, бунақаси ҳали етакчи компанияларнинг тушига ҳам кирмаган...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.