Meizu 20 жонли сурати Интернетда тарқалиб кетди!

Meizu 20 жонли сурати Интернетда тарқалиб кетди!

Meizu компания шу кунларда ўзининг янги флагмани, Meizu 20 смартфонини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Тақдимот санаси ҳозирча номаълум, лекин тақдимотга қадар смартфоннинг жонли сурати аллақачон интернетда пайдо бўлди.

Meizu 20 жонли сурати аввалги тарқатилган рендерлардаги дизайнни тасдиқлайди, яъни смартфон орқа томонида Galaxy S23 стилида жойлаштирилган учлик камерага эга. Учлик тўртинчи юмалоқ нимадур билан якунланади, бироқ ҳозирча унинг нима эканлиги номаълум. 

Meizu ўзи улашган расмий тизерлардаги маълумотларга кўра, Meizu 20 смартфони 1/1,56 дюймли 50 MP сенсор билан жиҳозланади. Компаниянинг таъкидлашича, камера янги авлод SMA стабилизация тизимидан фойдаланади ва фокуслаш тезлиги Meizu 18s билан солиштирганда учдан бирга ошган. Бундан ташқари, смартфон экрани 144 герц янгиланиш тезлигига эга бўлади.

Meizu 20 март ойи ўрталарида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.