Meizu 20 серияси қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Meizu 20 серияси қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Meizu компанияси анчадан бери смартфонлар бозорига ўзининг Meizu 20 серияси билан "қайтиш" қилиши ҳақида миш-миш қилиб келинаётган эди. Бироқ, энди узунқулоқ хабарларга якун ясаладиган сана аниқ бўлди.

Meizu'нинг Хитойдаги расмий веб-сайтида Meizu 20 сериясидаги жуфтликнинг тақдимот санаси ёзилган таклифнома саҳифаси пайдо бўлди. Қолаверса, у ерда биз смартфонларнинг расмий рендерларини ҳам кўришимиз мумкин: Тилла рангли Meizu 20 модели орқа томонида учлик, кумуш рангли Meizu 20 Pro эса тўртлик камера билан жиҳозланган. Иккала смартфонларнинг ҳам охирги камералари LED чироғини ўз ичига олади.

Шунингдек, Meizu ўзининг янги смартфонлари Snapdragon 8 Gen 2 билан жиҳозланишини тасдиқлайди. Бундан ташқари, смартфонлар Flyme 10 операцион тизимида ишлайди ва бу аллақачон маълум бўлган эди.

Meizu 20 смартфонларининг техник хусусиятлари ҳали тўлиқ ошкор бўлмади, лекин биз ҳозирча Pro модел 10 бит ва 120 герц янгиланиш тезлигидаги 1440p Samsung E6 LTPO AMOLED дисплей билан бирга 50 мегапикселли (OIS) асосий камера, ҳамда, 50 Вт симсиз зарядланадиган 5000 мА/соат батареяга эга бўлишини биламиз.

Meizu 20 серияси расман 30 март куни Хитойда тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.