Meizu журналистларни ҳайрон қолдирди

  •   Saroy
  •  1190
  •  27.07.2018 18:12

Meizu журналистларни ҳайрон қолдирди

Meizu компанияси Meizu 16 линейкаси тақдимоти учун Оммавий ахборот воситалари вакилларига таклифнома жўнатди. Бундай тажриба аксарият ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан қўлланилиб келинади. Улар IT-порталларга янги маҳсулоти билан боғлиқ тадбирларга ёки тақдимотларга санаси ва вақти кўрсатилган таклифномаларни  жўнатади. Meizu эса бу гал журналистларни ҳақиқий маънода ҳайратга солишга муваффақ бўлди.

ЎҚИНГ:Meizu X8: компаниянинг дисплейи қирқмали илк смартфони

Журналистлар таклифнома билан бирга Meizu логотипи туширилган қора қути ҳам олишди. Қутини очиб қарашганида унинг ичидан тадбир санаси ўйиб ёзилган таклифнома ҳамда оддий шампунь чиқди. Шундай қилиб, Хитойнинг машҳур смартфон ишлаб чиқарувчиси қути ичига янги флагман тақдимотига таклифнома билан бирга  400 грамли Haifeisi шампунини ҳам жойлаб жўнатган экан. Кейин маълум бўлишича, Meizu ушбу компания билан ҳамкорлик қилиб келар экан.

ЎҚИНГ:Meizu 16 смартфони тайёр: тақдимот куни расман эълон қилинди

Таклифномада шунингдек, смартфон “кемтиксиз”, амма қурилманинг ишлаш самараси олий даражада бўлиши ҳақида айтилган. Маълумотларга қараганда, янги Meizu 16 6-дюймли юпқа ромли бўлиб, бирорта ҳам қирқмаси бўлмайди. Янги қурилма саккизядроли Snapdragon 845 процессори билан таъминланган.

ЎҚИНГ:Meizu 16, Meizu 16 Plus ва Meizu X8 смартфонларининг нархи эълон қилинди

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!