Meizu M3 Note: металл корпусли муносиб “бестселлер” смартфон

Meizu M3 Note: металл корпусли муносиб “бестселлер” смартфон

Хитойнинг Meizu компанияси кенг имконият, илғор технологиялар татбиқ қилинган ва рақиб смартфонлардан анча арзон мобиль телефонларни ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Гарчи, компания бу йўналишда аниқ бир стратегияга эга бўлмаса ҳам, қисқа муддатда кўп сонли фойдаланувчилар орттира олди.

Қуйида сизга 2016 йилнинг апрель ойида намойиш қилинган ва мобиль алоқа воситалари фойдаланувчилари орасида оммалашиб улгурган, ўз “аждодлари” каби муваффақият қозонган  M3 Note фаблети тўғрисида батафсил маълумот бермоқчимиз.

Meizu M3 Note билан танишинг

Meizu M3 Note — 5.5 дюймли дисплей, янги 64 бит ва 8 ядроли процессорга, металл корпус, бармоқ излари сканерига эга, шу билан бирга нисбатан анча арзон смартфон.

Ўзига хослиги

Аввал тақдим этилган фаблетлар бўлмиш Meizu M1 Note ва M2 Note ўртасидаги тафовут унчалик катта эмас эди. M2 Note нисбатан самарали фаолият кўрсатар ва MicroSD хотира бўлмачасига эга бўлган эди. Аммо фаблетнинг 3-авлоди катта ўзгаришлар билан тақдим этилди. M3 Note металл корпусга эга бўлди, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланди, аккумулятор сиғими кўпайди, бармоқ излари сканери тизими ўрнатилди, унда биринчилардан бўлиб 8 ядроли  MediaTek Helio P10 процессоридан фойдаланилди.

Дизайн

Ташқи кўринишнинг умумий концепцияси Meizu’нинг анъанавий смартфон қиёфасига монанд. Фақат бу гал металл қобиқда. “Ақлли телефон”нинг кулранг, тилларанг, кумуш ва оқ ранг талқиндаги корпуслари ишлаб чиқарилмоқда. Олд панел йирик T2X-1 туридаги экран, юқорида карнай ва қуйида бош тугмадан иборат. Смартфоннинг ён томон ромлари ниҳоятда юпқа ва нафис.

meizu-m3-note

Экраннинг қуйи қисмидаги кўп функцияларга эга mTouch 2.1 ягона тугма, M2 Note’даги каби, бош экранга чиқишни таъминлаши билан бирга, бармоқ излари сканери вазифасини бажаради.

meizu-m3-note

Экран юқорисидан эса мулоқот динамиги ва унга симметрик равишда бош камера ҳамда датчик ўрин олган.

Корпуснинг қуйи қисмининг марказида MicroUSB порти, унинг ён томонларида микрофон, ташқи динамик жойлашган.

meizu-m3-note

M3 Note фаблети корпусининг чап қисмидан MicroSD қўшимча хотира бўлмачаси ва SIM-карта учун жой ажратилган. Аввалги моделлар каби, бу ҳам гибрид бўлмача бўлиб, унга 2 та nano форматдаги SIM-карталар қўйиш ёки 1 дона nanoSIM ҳамда MicroSD хотира картасини жойлаштириш мумкин.

meizu-m3-note

Аудио қулоқчинлар учун коннекторга корпуснинг юқори қисмидан, қўшимча микрофоннинг ёнидан жой берилган.

meizu-m3-note

Корпусдаги қолган тугмачалар Meizu PRO 5’ники каби: у қадар ҳам бўртиб чиқмаган ва ён томонлардан ўрин олган.

meizu-m3-note

Орқа панел деярли металл хомашёсидан тайёрланган. Унга Meizu’нинг янги талқиндаги логотипи туширилган. Панелнинг юқори қисмида камера модули мавжуд.

meizu-m3-note

Камера объективи панелнинг марказидан ўрин олган. Унинг қуйироғида анъанавий кўринишдаги светодиодли фоточақноқ мавжуд. Металл панелнинг юқори ва қуйи қисмида антенналарни бекитиб турган, кўринишидан металлга ўхшаш пластик чизиқлар ўтган.

meizu-m3-note

Дизайн масаласида корпус деталларини йиғишда бирор эътирозни топиш қийин, ҳаммаси қойилмақом. Фаблетнинг ажойиб формаси туфайли у кафтга қулай ўрнашади. Металл панел эса ёқимли ҳис, ҳашам тақдим этади. Аввалги фаблетларга қараганда Meizu M3 Note қимматбаҳо туйилиб, асил ва кам-кўстсиз таассурот қолдиради.

Meizu m3 note ўлчамлари: 153.60 x 75.50 x 8.20 (бўйи x эни x қалинлиги), вазни 163 грамм.

meizu-m3-note

Экран имкониятлари

M3 Note гаджети диагонали 5.5 дюймли, сиғими 1920х1080 пикселга тенг (ҳар дюймда 401 пиксель) экран билан таъминланган. Экран илғор, ҳавосиз қатламга эга бўлмаган IPS-матрицага эга. Унда 450 кд/м2 максималь даражадаги ёруғлик жорий қилинган. Дисплейда T2X-1 туридаги ясси ҳошияли шишадан фойдаланилган. Табиийки, экран бармоқ ва бошқа ёғ-мой, доғларни ҳимояловчи қопламага эга.

Фаблетнинг мультитач технологияси 10 тагача бўлган уринишларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса айни пайтдаги барча замонавий смартфонларга қўйиладиган стандарт ҳисобланади.

Фаолият самарадорлиги

Meizu M3 Note яқиндагина тақдим этилган MediaTek Helio P10 процессорида ишлайди. Бу — 64 битли, 8 ядроли процессор бўлиб, у фаолият кўрсатувчи 2 блокдан иборат. Ҳар бир блокда 4 тадан ядро мавжуд. Унинг частота тезлиги 1.8 ГГц ва энергосамарадорлиги 1 ГГц.гача бўлиши кузатилади.

Процессорнинг тезкор хотира сиғими талқинидан келиб чиқиб 2 ёки 3 ГБ  бўлиши мумкин. Амалий жиҳатдан қараганда фаблет аввалги смартфонларга нисбатан кучли ва тезкор тизимга эга. Аммо бу процессор Helio X10’чалик самарадор эмас. “P” туркумига кирувчи процессорлар “ўрта даража”га мансуб.

Фаблетда ҳар қандай замонавий график-тасвир ўйинларини ўйнаш мумкин. Корпус у қадар қизиб кетмайди.

Ташқи динамик етарлича баланд овоз узатса ҳам, товуш у қадар сифатли эмас. Аудио қулоқчинларнинг ишлаш сифати ҳам ўрта даражада.

Аккумулятор

Бу гал аккумуляторнинг электр токи сиғими 3100 мА соатдан 4100 мА соатга кўпайди. Натижада, смартфонда 12 соат видео томоша қилиш, ўрта режимда 2 кун алоқа қилиш, шунингдек ҳар куни интернетдан фойдаланиш, 30 дақиқадан ўйинлар ўйнаш мумкин.

Интерфейс

Meizu M3 Note Android 5.1 Lollipop операцион тизимининг мослаштирилган Flyme 5.1.3.0G. талқинида фаолият кўрсатади. “G” ишорали интерфейсга эга халқаро талқинда Google’нинг хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун эса махсус иловалардан фойдаланиш керак бўлади.

meizu-m3-note

Бош менюдаги иловаларни ишора ёки 2 марта чертиш орқали очиш мумкин. Созламалар менюси ҳам анча қулай ҳолатга келтирилган.

SIM-картани бошқариш, маълумотлар узатиш учун эса алоҳида меню ишлаб чиқилган.

Шу билан бирга, бармоқ излари сканерини созлаш учун ҳам алоҳида хавфсизлик пункти мавжуд. У ерга 5 тагача бармоқ изини сақлаш мумкин. Сканер тезкор ва аниқ ишлаши билан аҳамиятли.

Камералар имконияти

Фаблетнинг бош камераси 13 мегапиксель бўлиб, фазали фокус функцияси, f/2.2 диафрагма, иккита тусли LED-фоточақноқ билан таъмин этилган. Бош камера FullHD сиғимли видео суратга олади. Олд камера эса 5 МП бўлиб, f/2.0 диафрагмада ёруғликни қамраб олади.

Одатда Meizu камераларида фото ва видеони қайта ишлаш алгоритмларида ноаниқлик кузатилади. Бу эса олинган расмни қайта ишлаш жараёнига салбий таъсир ўтказади.

Meizu M3 Note’нинг сурат ва тасвир олиш имкониятига ўзингиз баҳо беринг.

Фаблетда олинган FullHD видео тасвир.

Камерада Slow Motion секинлаштириш режими ҳам бўлиб, бунда тасвир сиғими 640х480 пикселгача тушиб кетади.

Нарх-наво

Meizu M3 Note халқаро бозорда илк маротаба Ҳиндистонда сотила бошланган. Айни пайтда смартфон имкониятларидан келиб чиқиб, 150-250 АҚШ долларигача сотилмоқда. Ҳозирча смартфоннинг Ўзбекистон бозорига ташрифи ҳақида аниқ хабар йўқ, лекин онлайн тижорат сайтларида сотилаётгани ҳақида эълонлар бор. 14 июль ҳолатида эса унинг “аждоди” бўлмиш Meizu m2 note фаблети “Малика” савдо мажмуасида 1,116,000 сўмдан сотилмоқда.

Хулосалар

Ажойиб металл корпус, ёрқин намойишли дисплей, мустаҳкам аккумулятор, тезкор ва аниқ ишлайдиган бармоқ излари сканери ва арзон нарх-навоси билан Meizu M3 Note харидорлар диққатини ўзига қаратмоқда. Аммо фаблетнинг суратга олиш имконияти ким учундир маъқул, кимгадир тўғри келмайди. Буёғи сизнинг танловингиз.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $160 - $255 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.