Meizu M6 бозорга чиқди: янги тавсифлари билан

  •   Saroy
  •  945
  •  04.06.2018 12:30

Meizu M6 бозорга чиқди: янги тавсифлари билан

MEIZU M6 – янги қурилма билан классика ўртасида ёқимли қарама-қаршиликлар,  сизни қувонтириши шубҳасиз.  Юқори жипсликда махсус буёқ билан металга стилизацияланган поликарбонатдан ясалган силлиқ корпус. 

ЎҚИНГ:Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

Янги қурилманинг орқа қопқоғи  иккита метал чизиқлар билан тўлдирилган, худди қиммат  қурилмалардаги навигация ва коммуникация датчиклари алоҳида-алоҳида тургандек. Смартфоннинг баландлиги — 148.2 мм, кенглиги — 72.8 мм, қалинлиги  — 8.3 мм, оғирлиги  — 143 г.

Янги смартфонга  тўла ламинатлаш технологияси асасида яратилган 5,2 дюмли диагоналдаги HD дисплей ўрнатилган.  У тасвирни жуда  аниқ  кўрсатиш учун  IPS матрица билан жиҳозланган. Гаджет 1280 Х 720 форматга  эга, шунингдек, жипслиги  — PPI 282, ёруғлиги — 450 КД/М2,  контрасти — 1000:1

Sony’дан кучайтирилган 13 мегапикселли камерада ўта юқори сифатда сурат олишингиз мумкин. Фазали автофокус ҳар қандай шароитда ҳам суратнинг юқори сифатини таъминлайди.  Янги технология саналган RGBW матрица янада контрастли суратларни олишга имкон беради.

ЎҚИНГ:Meizu M8 (M6T) смартфонининг жонли фотоси: уч хил рангда

Сенсорли–механик тугмача – mBack юқори тезликда ва аниқликда сканерлайди

Қурилмани бир марта қувватлантирсангиз бир кунга бемалол етади. Чунки  MEIZU’га 3070 мАч аккумулятор қўйилган. У 1, 5  соатда тўлиқ қувватланади ва саккиз соат видеога, 4 соат 3D ўйинларга етади.