Meizu M6: «Малика»даги нархига муносиб флагман

  •   DiMaX
  •  5055
  •  18.08.2018 18:10

Meizu M6: «Малика»даги нархига муносиб флагман

Ўзбекистон бозорига нисбатан яқинда расман кириб келган Meizu компанияси ўзининг ҳамёнбоп смартфонлари билан эътиборни қозониб улгурди. Бугун унинг Meizu M6 флагмани ҳақида бафуржа маълумот бермоқчимиз. Гарчи 2017 йилнинг сентябрида тақдим этилган бўлса-да, мазкур девайс ҳамон харидоргир бўлиб турибди ва бу бежиз эмас.

Аввало, смартфоннинг асосий техник жиҳатларига лўнда тавсиф бериб ўтсак:

  • Тармоқ:

2G – GSM B2/B3/B5/B8

3G – WCDMA B1/B2/B5/B8

4G – FDD-LTE B1/B3/B5/B7/B8/B20

4G – TDD-LTE B38/B40

  • Операцион тизим: Android 7.0 (Nougat) базасидаги Flyme UI 6 график интерфейси
  • SIM-карта: Иккита nanoSIM
  • Экран:2 дюйм, 1280x720 пикселли (HD), LPTS/IGZO матрица, 2.5D шиша
  • Процессор: Mediatek MT6750N (64 битлик, 8 ядроли: 4 та 5 ГГц, 4 та 1 ГГц, Cortex-A53)
  • График тезлатгич: Mali-T860 MP2 (520 МГц)
  • Хотира: 2 ГБ тезкор + 16 ГБ доимий (3 + 32 ГБлик талқини ҳам бор)
  • Хотира картаси: 128 ГБгача ҳажмли microSD (иккинчи SIM-карта ўрнига)
  • Асосий камера: 13 Мп, f/2.2, пиксел ўлчами 12 um, сенсор Sony IMX278, 5 линза, автофокус
  • Олд камера: 8 МП, f/2.0, пиксел ўлчами 1.12 um, фокус, 4 линза
  • Аудио:5 мм.лик мини-джек
  • Симсиз алоқа интерфейслари: Wi-Fi 2.4/5 ГГц, Bluetooth 4.1, GPS/Glonass
  • Бармоқ изи сканери: бор, олд юзадаги mTouch тугмачасида
  • Аккумулятор: 3000 мА/соат, 5В/1.5А
  • Ўлчами:2 x 72.8 x 8.3 мм
  • Вазни: 143 грамм
  • Корпус ранги: мовий, қора, кумушранг, тилларанг

Жамланма:

  • Смартфон
  • Қулоқчин
  • Қувватлаш ускунаси
  • Компьютерга ва қувватлагичга улаш кабели
  • SIM-карталар уячасини чиқариш калитчаси (скрепка)
  • Фойдаланувчи йўриқномаси
  • Кафолат талони

Энди эса Meizu M6’нинг ҳар бир жиҳатига батафсил тўхталамиз.

ДИЗАЙН

Meizu смартфонларининг аксарияти ўзаро яқин дизайнда ишланган бўлиб, M6 модели ҳам бундан мустасно эмас. Унинг олд юзасидан mTouch сканери ва ёруғлик-диодли индикатор, сўзлашув динамиги, селфи-камера ва датчиклар ўрин олган. Корпуснинг чап қиррасида қурилмани ўчириш-ёқиш ҳамда овозни баландлатиш-пастлатиш тугмачалари жой олган, чап қиррасида эса – SIM-карталар уячаси. Фақат қулоқчин тирқишининг жойлашуви турли моделларда фарқ қилади: айримларида у корпуснинг пастки қиррасида, бошқаларида (Meizu M6’да ҳам) эса юқори қиррасида жойлашган. Шунингдек, бу компаниянинг кейинги айрим моделларида USB Type C порти бўлса, M6 сингари смартфонларида анъанавий microUSB порти қўлланган.

Meizu компанияси ўз смартфонларининг деярли бир хил дизайнда эканини фойдаланувчилар учун қулайликнинг бир кўриниши, дея изоҳлайди. Яъни, бу бренд телефонини ишлатиб юрган мижоз унинг навбатдаги – янги моделини харид қилганида, унга бошқатдан кўникиши шарт бўлмайди. График қобиқ ҳам ўша-ўша, корпусдаги элементлар ҳам аввалги жойида – хуллас, ўзи билганича фойдаланиб, янги имкониятлардан баҳра олиб кетаверади.

Дарвоқе, Meizu ўзининг кейинги йиллардаги барча смартфонларига mTouch клавишини татбиқ этиб келаётир. Бу – моддий ва шу билан бирга сенсор тугмача бўлиб, функциялари қуйидагича:

Босиш – экранни блокировкадан чиқаради. Дисплей ёқиқ пайти босилганда эса бош экранга қайтилади («Уйга» тугмачаси каби).

Тегиниш – олдинги менюга қайтиш («Орқага» тугмачаси сингари).

Дисплей фаол турган пайти mTouch узоқроқ босиб турилганида эса экран ўчади – смартфон қулфланади.

Meizu ўз смартфонлари учун Flyme график интерфейсини ишлаб чиққан бўлиб, унда сўнгги ишлатилган иловаларни чақириш учун дисплейнинг пастки қисмидан юқорига силаш керак бўлади.

Meizu M6 корпусида махсус материал қўлланган – унда металл (алюминий) аралаштирилган пластик ишлатилган. Бу моделнинг расмий тақдимотида таъкидлаганларидек, смартфон худди соф алюминийдан қилингандек кўринади, аммо қўлда ушлаганингизда металл совуқлиги сезилмайди.

Корпуснинг орқа қопқоғида – юқори ва пастида иккита нозик горизонтал чизиқ мавжуд. Юқоқрироқ қисми ўртасида асосий камера ва унинг остида фоточақноқ, сал пастроқда эса MEIZU логотипи кўзга ташланади.

Смартфон корпусининг ўлчамларига келсак, унинг бўйи 148.2, эни 72.8, қалинлиги эса 8.3 миллиметрни ташкил этади. Кафтга жуда қулай ўрнашувчи, сирғалиб кетмайдиган гаджет 143 грамм тош босади.

ЭКРАН

Ҳар қандай смартфоннинг фойдаланувчи билан бевосита алоқа қилувчи энг муҳим қисми, албатта, экрани ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи Meizu M6 смартфонида шуни ҳам ҳисобга олган.

Қуйида бу дисплейнинг асосий жиҳатларини кўриб ўтамиз:

Экран диагонали: 5.2 дюйм

Дисплей аниқлиги: 1280х720 пиксел

Пикселлар зичлиги: 282 PPI

Матрица тури: IGZO

Ҳимоя қопламаси: шиша

Олеофоб қоплама: мавжуд (ёғ, қўл изи осон кетади)

Ёрқинликнинг автоматик созланиши: мавжуд

Мультитач: мавжуд, бир вақтнинг ўзида ўнтагача бармоқ тегинишини сезади

Meizu M6 дисплейида Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқилган IGZO-матрица қўлланган. Унда тасвир яхши акс этади, бурчак остида қаралганида ёрқинлик бироз пасаяди, аммо ранглар «тескарисига айланиб» – қораси оқ, оқи қора бўлиб кетмайди. Тўғри, қуёш нури остида экран бирмунча хира кўринади, бироқ ундаги маълумот кўринади.

Flyme график қобиғида шрифтлар шундай танланганки, улар пикселларга ажралиб кўринмайди. Олеофоб қоплама яхши – экранда бармоқ яхши юради, изи эса исталган турдаги мато билан салгина артишда йўқолади.

Дисплей созламаларида сиз «Кўзни ҳимоялаш режими»ни фаоллаштиришингиз ва уни ҳам яна ўзингизга мослаштиришингиз, ҳатто куннинг маълум вақтларида турли режимлар фаоллаштириладиган қилиб қўйишингиз мумкин.

Хуллас, экранни тўлалигича ўзи истаганидек қилишни хоҳловчилар учун Meizu M6 – жуда қулай смартфон.

ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ, ПРОЦЕССОР ВА ХОТИРА

Meizu M6 смартфони Android 7.0 операцион тизим базасига қурилган Flyme 6 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди. Унда аввалги талқинларига нисбатан кўплаб турли янги хусусиятлар, созламалар қўшилган.

Meizu компанияси ушбу смартфонида MediaTek MT6750 платформасини қўллаган. Ушбу чипнинг самарадорлиги кўпинча смартфонсознинг муайян моделни қанчалик яхши оптимизация қила олиши билан боғлиқ. Масалан, Meizu M6 девайсида у анча яхши самарадорлик намоён этади. Тўғри, мураккаб, қийин ўйинларга дош бериши қийин, лекин ҳамёнбоп смартфондан буни талаб қилишнинг ўзи тўғри эмас-да.

Ушбу гаджет AnTuTu бенчмаркида 39654 очко тўплаган:

Демак, Meizu M6 техник таъминоти қуйидагича:

Чипсет: MediaTek MT6750

Процессор: Саккиз ядроли, 1.5 ГГц

График чип: Mali-T860

Тезкор хотира ҳажми: 2/3 ГБ

Ички хотира ҳажми: 16/32 ГБ

Meizu M6’нинг Geekbench’да намоён этган кўрсаткичи билан ҳам танишамиз:

Умуман олганда, арзон смартфон учун энг яхши ечимлардан бири, нима дедингиз?

АККУМУЛЯТОР ВА АВТОНОМЛИК

Смартфоннинг автономлиги – батареясини битта тўлдирганда қуввати қанчалик узоқ вақтга етиши ҳам муҳим кўрсаткичлардан биридир. Meizu M6 моделида 3070 мА/соат сиғимга эга бўлган, олинмайдиган литий-ионли аккумулятор қўлланган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, унинг қуввати смартфондан турлича фойдаланиш режимларида қуйидагича вақтга етади:

Сўзлашув режими: 900 дақиқа

Кутиш режими: 120 соат

Веб-серфинг (максимал ёрқинлик, «самолётда» режими): 4 соату 40 дақиқа

Ўйин режими (максимал ёрқинлик, «самолётда» режими): 3 соату 36 дақиқа

Видео кўриш (максимал ёрқинлик, «самолётда» режими): 6 соату 52 дақиқа

Шунингдек, Flyme’га киритилган қувват тежаш утилиталари ёрдамида ҳамда экран ёрқинлигини пасайтириш орқали бу кўрсаткичларни узайтириш мумкин.

КАМЕРА

Meizu M6 камералари ўз нарх тоифаси бўйича қараганда анча яхши. Sony IMX278 сенсори базасидаги асосий камера 13 мегапикселли датчикка ҳамда фоточақноққа эга, диафрагмаси f/2.2 апертурали. У 1080p сифатда, сониясига 30 кадр частотасида видеосъёмка қилишга қодир. Фотосуратга олишда эса экранга тегиниш орқали фокусни созлаш имкониятлари бор.

Селфилар учун эса Meizu M6 экрани устига 8 мегапикселли олд камера қўндирилган.

Кундузги ёруғликда бу смартфон ажойиб тасвирлар ола билади, аммо сунъий ёритилган шароитда ёки оқшом пайтлари туширилган суратларда тафсилотлар камайишини кузатиш мумкин.

Видео олиш масаласида ҳам шунақа – кундузи яхши сифатга эга, кечалари эса бундайроқ роликлар олиш имкони бор.

Ҳар ҳолда, бошқа смартфонсозларнинг шу нарх тоифасидаги моделларидан қолишмайди.

СИМСИЗ ИНТЕРФЕЙСЛАР

Барча замонавий смартфонларда бўлгани каби, Meizu M6 моделида ҳам асосий симсиз уланиш интерфейслари мавжуд. Яъни:

Wi-Fi: b/g/n, dual-band

Bluetooth: 4.1, LE

GPS: бор, 5 сония ичида ёқилади

Мобил маълумот узатиш:

2G – GSM B2/B3/B5/B8

3G – WCDMA B1/B2/B5/B8

4G – FDD-LTE B1/B3/B5/B7/B8/B20

4G – TDD-LTE B38/B40

USB On-The-Go: мавжуд

NFC: йўқ

ОВОЗ ИМКОНИЯТЛАРИ

Meizu M6 қадоғида ўзи билан келган қулоқчинда овоз яхши чиқади. Смартфоннинг ўзида эса битта динамий мавжуд, аммо товуши яхшигина баланд. Дейлик, телефон чўнтагингизда ёки сумкангизда пайти қўнғироқ бўлса, уни эшитмай қолмайсиз. Истасангиз, смартфондан ташқи колонка сифатида ҳам фойдалансангиз бўлади.

ХУЛОСА

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида Meizu M6 модели ҳамёнбоп нархи ва яхши хусусиятлари билан ўз харидорларини топиб келмоқда. Тўғри-да, ахир, унинг 2/16 гигабайт хотирали стандарт талқинини бор-йўғи 969 000 сўмга, 3/32 гигабайтлигини эса 1 058 000 сўмга олишингиз мумкин! Бунақа нарх доирасидаги телефонлар ичида Meizu M6 энг мақбул вариантлардан бири бўла олади. Шунингдек, «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» савдо маркази) дўконларида ва юртимиздаги бошқа смартфон бозорларда ҳам бу смартфон шу нарх атрофида сотилмоқда.

Унинг камчиликлари ҳам йўқ ҳисоби: бу моделда мавжуд бўлмаган NFC модулига Ўзбекистон шароитида ҳожат ҳам йўқ. Фақат асосий камерасининг якка модулли эканини айтмаса, Meizu M6 жуда яхши танлов.

Очиғини айтганда, айни дамда юртимиз бозорларида энг катта талаб билан харид қилинаётган ҳамёнбоп смартфонлар Xiaomi брендига мансуб. Лекин Хитойнинг ўзида ушбу икки компания ҳам бир хил мақомда «халқпарвар» смартфонсоз эканидан, ўзаро рақобатлашиб, бир-биридан сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётганидан кўпчилик бехабар.

Агарда тавсиф билан танишиб, сизда Meizu M6 харид қилиш истаги туғилган бўлса, сизни табриклаймиз – тўғри танлов бу!

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop (2/16 GB) UZS 899 000.00 Сотиб олиш
Terashop (3/32 GB) UZS 965 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!