Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!

Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!

2017 йилнинг августида Хитойда Meizu M6 Note деб ном олган яхши жиҳатларга эга ва нисбатан арзон смартфоннинг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Бу мобил алоқа воситаси Meizu компаниясининг Snapdragon процессорига эга иккинчи смартфонидир. Металл корпусли Meizu M6 Note, шунингдек қўш сенсорли, флагманлар даражасида сурат оладиган бош камера билан ҳам таъминланган.

Meizu M6 Note сиғимдор аккумулятори, самарали процессори, қўш сенсорли яхши камераси ҳамда ҳамёнбоп нархи билан диққатимизни тортди. Қуйида у тўғрисида батафсил маълумот бермоқчимиз.

Дизайн

Meizu M6 Note моделининг энг қуйи талқинида 3 гигабайтли тезкор ҳамда 16 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Сотувда уни қора, кўк, кумуш ҳамда тилла ранг талқинлари мавжуд. Айниқса, смартфоннинг кўк рангдаги талқини тезда ўзига мафтун қилади.

Қадоқнинг кўриниши ва унинг таркиби стандарт: қувватлаш қурилмаси (5/9/12В, 2А), microUSB кабели, SIM-карта бўлмачаси учун тўғноғич ҳамда қўлланма. Плёнка, чехол ва бошқа қўшимча аксессуарлар йўқ.

Meizu M6 Note корпуси дағал алюминийдан тайёрланган. Корпуснинг йиғилиши пишиқ ва пухта.

Олд панелда бирор бир ўзига хослик мавжуд эмас, унда 18:9 ўлчамли бугунги экранни кўрмаймиз: 5,5" дюймли дисплейнинг томонлар нисбати 2017 йилги тренддан келиб чиқиб 16:9 ўлчамли.

Олд панелда сенсор-механик mTouch тугмаси бўлиб, у бармоқ изи сканери ҳисобланади. Тугманинг атрофи корпус рангидан келиб чиқиб ҳошия билан қоплаб олинган. Бу бармоқ сканерининг ишлаш аниқлиги экспертлар томонидан ҳам эътироф этилган: тезкор ва аниқликда у Meizu Pro 7 Plus флагманидаги сканер билан бир хил.

mTouch тугмасига қўшимча функциялар ҳам жорий қилинган. Бир марта босиб «Орқага», икки марта кетма-кет босиб «Бош менюга», босиб туриш орқали «Блокировка» буйруқларини бериш мумкин. Экраннинг қуйи чеккасидан бармоқни ҳаракатлантирсангиз, смартфонга бир неча вазифаларни бериш ойнаси очилади.

Орқа панелда MEIZU логоси мавжуд. Шунингдек, у ерда камера модуллари, антенна чизиғининг марказида тўрт диодли (икки тусли) фоточақноқ мавжуд.

Бош камеранинг асосий сенсори сезилар-сезилмас корпусдан чиқиб турибди. Қўшимча сенсор эса корпусга бир оз ботган. Орқа панел узвий ва яхлит кўриниши учун ҳам шундай ечим қўлланилган.

Смартфон дизайнига оид қолган жиҳатлар анъанавий: корпус қуйисида microUSB порти, микрофон, динамик ҳамда аудио порт; корпуснинг том қисмида – қўшимча микрофон ўрнатилган.

Бош динамикдан таралаётган овоз фойдаланувчини ҳаратга солади – баланд, стерео овозга бой, қуйи частоталар ҳам яққол эшитилади. Ҳа, Meizu бир вақтлар мусиқий плеерлар ишлаб чиқаргани билан танилганини унутмаслик керак.

Pro 7 Plus флагмани каби бўлмаса ҳам, бу моделнинг овоз узатиши Xiaomi Redmi 5 Plus моделиникидан яхшироқ экани айтилмоқда. Аудио қулоқчинлар билан ҳам вазият шундай -- ижобий. Мейзуфонлар доимо овоз ва мусиқа масаласида меломанларни хурсанд қилиб келган.

Корпуснинг йиғилиши ва материалларнинг сифати юқори даражада сифатли. Корпусни маҳкам сиққанда ғичирлаш, деталларнинг нотўғри ўрнашуви кўзга ташланмайди. Корпус максимал даражада монолит ҳамда зич. Корпус Pro 7 Plus каби сирпанчиқ эмас – ғилофсиз ҳам бу смартфондан фойдаланиш мумкин.

 

Дисплей ва намойиш

5,5” дюймли ва 16:9 стандартидаги ўлчамли телефон учун дизайн эргономикаси ёмон эмас. Ён томон тугмалар ҳам қулай баландликдан жой олган.

Meizu M6 Note фаблети 5.5 дюймли, Full HD сиғимли дисплейга эга бўлган. Ҳар дюймдаги пикселлар сони 401 тага етади – ёмон эмас, яхши сурат намойиши учун етарли. Экраннинг тасвир узатиши табиий ҳамда тасвир рангларга тўйинган, экран марказида ҳам, ёнларида ҳам ёрқинлик, рангдорлик бир хил. Сенсорли қатлам бир вақтда 10 тагача бармоқ зарбини ҳис қила олади. Экраннинг доғларга қарши олеофоб қатлами билан қоплангани ҳам ўзига хос жиҳат.

Самарадорлик

 Meizu M6 Note 8 ядроли ва 2 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Snapdragon 625 процессорига эга бўлган. Шунингдек, смартфонга Adreno 506 видео-картаси ўрнатилган. Маълум қилинишича, смартфон платформаси аввалги авлод фаблетларининг платформасидан 71% самаралироқ ишлайди.

Meizu M6 Note талқинига кўра 3 ёки 4 ГБ тезкор хотира, кенгайтириш мумкин бўлган 16, 32 ёки 64 ГБ доимий ички хотирага эга бўлган. Смартфон 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди ва 4G LTE Cat.7 тармоғида ишлайди.

Компания харидорлар додини тинглаган чоғи, ниҳоят M6 Note модели MediaTek чипсетига эга бўлмаган ва Qualcomm компаниясининг яхши процессори учун буюртма берилган! Snapdragon 625 жуда таниқли чип ҳисобланади. Бу «аждар» бугунгача бизга яхши таниш бўлган Xiaomi Redmi 5 Plus, Xiaomi Mi A1, Xiaomi Mi Max 2, Xiaomi Mi5x каби бизга таниш смартфон моделларига ўрнатилган.

 

Дастурий таъминот

Meizu M6 Note модели Android 7.1.2 Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган Flyme OS 6 прошивкасида ишлайди. Хитойлик компания Google билан яқин "оға-ини" бўлгани муносабати билан, энди Meizu смартфонлари доимий равишда сўнгги операцион тизим билан таъминланади. M6 Note ҳам компаниянинг Google гувоҳномасига эга бўлган илк смартфонидир.

 

Аккумулятор

Смартфон аккумуляторининг электр токи сиғими 4000 мА соат. Унга 18 ваттли mCharge тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинган. Бу қувват фаол фойдаланганда девайсга деярли 1,5 кунга етади. Бунда 9 соат интернет, Bluetooth ҳамда GPS мунтазам ёқилган бўлади. Ўртача фойдаланганда телефон қуввати 2-3 кунга ҳам етади. Агар гаджет тежамкор ва смартфондан фақат алоқа учун фойдаланадагина одамнинг қўлига тушиб қолса, тўлиқ қувват бир ҳафтага ҳам етади.

Мисол учун, смартфон 9 соат мобайнида тинимсиз видео намойиш қилади. Бир соат Asphalt Экстрим каби графикага бой ўйин ўйнасангиз, 17% қувват сарф қилинади.

Meizu M6 Note mCharge тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлган – 2 соатда қувватни тўлдириб олиш мумкин.

 

Камера имкониятлари

Meizu M6 Note орқа панелидаги қўш сенсорлардан бирининг пиксел сиғими 12 мегапиксел (Sony IMX362), пиксел ҳажми 1.4 мкм, ёруғлик линзасининг ҳажми f/1.9. Ёрдамчи сенсор учун 5 мегапикселли модул танланган. Бош камерада  Dual PD тезкор автофокус жорий қилинган. Бу функция сурат фокусини 0.03 секунд ичида белгилай олади.

Бугунги трендда келиб чиқиб, бош камерада татбиқ қилинган "портрет" режимида сурат фонини ғира-шира қилиб тасвирга олиш мумкин. Яна бир муҳим жиҳати -- смартфондаги LED-фоточақноғи 4 элементли. Ишлаб чиқарувчининг тантанали равишда эълон қилишича, Meizu M6 Note сурат олишда флагманлар билан бемалол беллаша олади.

Умуман олганда, камера тезкор фокуслаши, тўғри ранг-тус бериши, оқ туснинг меъёрида бўлиши, деталларни акс этириши билан фойдаланувчини хурсанд қилади. Ичкарида олинган суратлар ташқарида олинган суратдан бир оз паст сифатли. Бироқ у қадар ҳам хафа қиларли даражада эмас.

Ҳатто айрим ҳолларда M6 Note смартфони Pro 7 Plus флагмани даражасида ҳам суратга олади. Тўғри, сифат борасида бир озгина фарқ бўлиши мумкин. Қуйида ўзингиз таққослаб кўринг. M6 Note олган суратлар чап томонда.

Pro 7 Plus моделида рангли ҳарорат ва динамик диапазон бир оз юқори. Деталларнинг акс этиши эса деярли бир хил, айрим ҳолларда M6 Note модели фокусни тезроқ аниқлайди. Унутмаслик керакки, M6 Note "акаси"дан деярли икки баробар арзон баҳода сотилади.

Шунингдек, селфи-камера учун 16 мегапикселли камера модули танланган. Агар ундаги "гўзаллик" режими ёқилса, селфилар янада ёрқин тус олади.

 

Нарх ва наво

Meizu M6 Note 2017 йилнинг сентябридан Хитой бозорига сотувга чиқарилган эди. Смартфон бозорда Xiaomi Mi 5X ҳамда ZTE Nubia Z17 mini'га қарши курашади. Унинг бошланғич талқини аввалига (3/16 ГБ) $165, шунингдек 3/32 ГБ талқини $195, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотирага эга юқори талқини $255 доллардан сотилган.

Meizu M6 Note харид қилиш истагида 6 миллиондан зиёд одам аввалдан рўйхатдан ўтган. Бир вақтнинг ўзида ҳам офлайн, ҳам онлайн дўконларда сотувга чиқарилган смартфон 1 суткада 200 минг дона сотилган. Компания учун бу – катта натижа.   

Йил сўнггида эса M6 Note хотира сиғимидан келиб чиқиб 200-300 юан ёки $30-45 долларга арзонлашган.

Унга кўра смартфон талқинига кўра қуйидагича нархланган:

3 + 16 ГБ = 899 юан ($136)

3 + 32 ГБ = 999 юан ($151)

4 + 32 ГБ = 1299 юан ($196)

4 + 64 ГБ = 1499 юан ($227)

 Юртимизда эса Meizu M6 Note (3/32 GB, қора) 1,558,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Хулоса

Юқоридаги тавсияни ўқир экансиз, эҳтимол бизнинг қарашларимиз сизнинг наздингизда Meizu компаниясининг маҳсулотига ён босгандай бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқат шундаки, M6 Note – чиндан ҳам муваффақиятли телефон аппарати.

Сифатли ва ёрқин дисплей ҳамда юқори сифатли овоз (динамикда ҳам, қулоқчинларда ҳам), процессор ҳам ўртача имкониятли, аккумулятор имкониятлари юқори даражали, ҳатто тезкор қувватлаш ҳам бор, камера эса Pro 7 Plus флагманиники каби.

Тўғри, USB-C порти ҳамда экран ўлчами бугунги трендда эмас. Агар сизга Xiaomi Redmi моделига муқобил ва муносиб рақиб керак бўлса, марҳамат, M6 Note сизга мунтазир!

Meizu M6 Note моделининг техник жиҳатлари:

Платформа: Android 7.1.2 Nougat (Flyme 6 талқини);

Дисплей: 5,5" IPS, 1920х1080 пикселли, ҳар дюймда 401 ppi, 450 нит, контраст 1000:1, 2,5D ҳимоя шишаси;

Камера: 12 Мп (Sony IMX362/Samsung 2L7, f/1.9, 1,4 мкм, 6 линзали) + 5 Мп (f/2.0, 5 линзали), 4 диодли LED фоточақноқ, 4K/1080p@30fps сиғимли видео тасвир олади;

Олд камера: 16 Мп, f/2.0, 5 линзали, 1080p (Full HD) видео тасвир олади;

Процессор: Qualcomm Snapdragon 625, 8 ядроли, 2 ГГц частота тезлиги;

График чип: Adreno 506, 650 МГц;

Оператив хотира: 3/4 ГБ LPDDR3;

Ички доимий хотира: 16/32/64 ГБ (eMMC 5.1);

Қўшимча хотира картаси учун бўлма: microSD (128 ГБ), битта SIM картадан воз кечишга тўғри келади;

Бармоқ изи сканери: mTouch 2.1;

Светодиодли огоҳлантирувчи индикатор: бор;

Навигация тизимлари: GPS, A-GPS, GLONASS;

Қўшимча: Bluetooth 4.2, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), 2,4/5 ГГц;

Аудио порт: 3.5 мм;

Порт: microUSB;

Сим карта: nano-SIM+nano-SIM;

Алоқа тармоғи: GSM (Band 2, 3, 5, 8), WCDMA (Band 1, 2, 5, 8), LTE (Band 1, 3, 5, 7, 8, 20, 38, 40);

Аккумулятор: 4000 мА соат, mCharge тезкор қувват олиш технологияси;

Ўлчамлари: 154,6 х 75,2 х 8,35 мм;

Вазни: 173 грамм.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz UZS 1 425 000.00 Сотиб олиш
Terashop.uz UZS 1 595 000.00 Сотиб олиш
Terashop.uz UZS 1 750 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!