MEIZU M6s: кўп нарса ўзгарганидан хабарингиз борми?

  •   Saroy
  •  865
  •  08.09.2018 10:43

MEIZU M6s: кўп нарса ўзгарганидан хабарингиз борми?

MEIZU M6s смартфони учун 7.0.1.0G индекс рақами билан янги прошивка чиқди.

ОТА бўйича янгиланиш яқин кунларда тарқатилади, ҳозирча буни фақат қўлда амалга ошириш мумкин. Бошқа смартфонлар учун янгиланиш эса  тайёр бўлишига қараб навбати билан жорий қилинади.

Энг муҳими, Flyme 7 — яхшиларининг ҳам яхшиси. Мана улар:

  • One Min Визуаль ўзгариш сунъий интеллект тизими туфайли смартфоннинг ишлаши янада яхшиланди
  • Иловалар белгиларининг янги дезайни, ажойиб уйғунлик, кучайтирилган ва бош анимация фойдаланувчига мутлақо янги тажриба беради.

One Mind тизими

  • Янги версияда бир йўла бир нечта иловадан фойдаланишда кўп вақт олмайди. Бунга  дефрагментация ва хотирани тақсимлаш сабаб бўлиб, у сезиларли равишда смартфон ишини қулай қилади.
  • Мобиль телефони иловани  қайта ишга туширишдан кейиноқ, нормаль фаолиятга қайтади, бунинг учун смартфонни қайта юклаш талаб қилинмайди.
  • Ақлли алгоритм танланган илова учун хотирани бўшатади. Тизим алоҳида фонли жараённи тўхтатади ва иловани фойдаланувчининг ҳар кунги одатига мослаштиради.
  • Бармоқ излари билан блокдан ечиш, галереяни янгилаш, видеофайлларни қайта қўйиш, мловаларни ишга тушириш ёки ёпиш амаллари тезлаштирилган.
  • Қолган хотира тизими хотира сиғимидан келиб чиққан ҳолда назорат қилинади. Бу бир йўла бир нечта иловадан фойдаланишда хотира етишмовчилигини сезиларли равишда камайтиради.
  • Тизим фонли иловаларни турли параметрларда таҳлил қилади.
  • Кўп миқдордаги созлагичлари билан ретушнинг ақлли алгоритми янгиланди. Бу терининг аҳволини ва тоифосини мувофиқлаштиради, шу сабабли ҳар бир сурат муваффақиятли чиқади.
  • Вирусларни аниқлаш тезлиги ҳам сезиларли равишда кучайтирилган.
  • Табиий нурнинг мовий рангда бўлгани  кўз нурининг зарар кўриши даражасини пайсайтиради ва ўқиш жараёнида кўзга тушадиган юкни камайтиради.
  • Юзни танишнинг илғор алгоритми фойдаланувчининг юзи ҳақида маълумот йиға олади. Таниш ва блокдан ечишга атиги 0,1 сония вақт кетади.
  • Энди алфавит тартибида ҳар қандай иловани тезда топиб, очса бўлади. Бунинг учун экраннинг ўнг ёки чап қиррасида пастга ёки тепага алфавит кўрсаткичини юргизасиз.
  • WeChat  бўйича видеоқўнғироқ пайтида сценарийни интеллектуаль аниқлаш тизими юзни ретуш қилади ва сиз ҳар қандай шароитда ҳам, яъни кутилмаган цўнғироқлар пайтида ҳам чиройли кўринасиз
  • Юзни аниқлагандан кейин автофокус камераси ишга тушади ва кадрдаги юзнинг  ҳар бир табассумини қабул қилиб олади.

    Яхшиланган функциялар

    • Бармоқ излари бўйича болокдан ечиш тезлиги кучайди.
    • Об-ҳаво анимацияси тўлиқ қайта ишланди ва энди об-ҳаво реал тус олган.
    • Интерфейс турли функциялар тоифасига адаптация қилинди. Саҳифаларнинг янгиланган дзайни фойдаланиш қулайлигини оширди.
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!