Meizu M8 (M6T) смартфонининг жонли фотоси: уч хил рангда

  •   Saroy
  •  775
  •  26.05.2018 11:09

Meizu M8 (M6T) смартфонининг жонли фотоси: уч хил рангда

Рост, аввал арзон Meizu M8 смартфонининг тилла рангдагисини TENAA маълумотлар базасида кўргандик. Энди эса, Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида унинг бошқа рангдагилари ҳам пайдо бўлди.

Демак,  тилларангдан ташқари, гаджетнинг яна камида уч хил рангдагиси: қора ҳамда олд панели қора ва кўк бўлган қизил вариантларини кўрамиз. Охиргиси анча жозибали чиққан, худди Microsoft ноутбукларидаги войлок ёки алькантарага ўхшаб кетади.

ЎҚИНГ: Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!

Meizu M8, бизга Meizu M6T ва Meilan 6T сифатида ҳам яхши таниш. У томонлар нисбати 18 га 9 бўлган, HD+ 1440x720 пиксель форматидаги  5.7-дюймли дисплейга эга. Операцион тизими тезлигини саккизядроли процессор таъминлайди. Процессорнинг частотаси 1.5 ГГц. Хитойликларнинг маълум қилишича, қурилманинг тезкор хотираси  2 дан 4 гигабайтгача, ички хотираси эса, 16 дан 64 гигабайтгача бўлади.

Янги гаджетнинг асосий қўш камераси 13+2 мегапикселда ишлайди. Олд камераси 8-мегапикселли. Аккумулятор сиғими 3230 мАч.

ЎҚИНГ: National Geographic учун Meizu 15'да сурат олинди

Meizu M8’нинг илк тақдимоти 29 майда Хитойда бўлиб ўтади. Расман тасдиқланмаган хабарларга қараганда, смартфоннинг дастлабки нархи 150 доллар ёки шу атрофда бўлади. Шунингдек, яқин кунларда компания оддий Meizu M8c моделини ҳам савдога чиқаради, бундан ташқари, компания жорий йилда яна бир жуда арзон смартфон –  Android Go’да ишлайдиган Meizu M8c life’ни ҳам чиқаришни мўлжалламоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!