Meizu M8 Note Samsung Exynos 9610 флагман чип билан таъминланади

  •   Saroy
  •  1144
  •  10.07.2018 16:03

Meizu M8 Note Samsung Exynos 9610 флагман чип билан таъминланади

Хитойнинг ReaMeizu портали  Meizu билан  Samsung компаниялари ўртасида  музокара олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди. Хабарнинг мавзуси  мобиль чипларини Хитой смартфонларида, янаям аниқроғи Meizu’нинг келгуси аппарати  –M8 Note учун фойдаланиш ҳақида бўлган.

ЎҚИНГ:Meizu X8 смартфони: нархи маълум бўлди, рақиби ҳам

Хитойнинг ушбу компанияси Mali-G 72 MP3 графикали 10 ва 8 ядроли мобиль Exynos 9610 процессорини олади. Чипсет Exynos 7 сериясига мансуб бўлиб, қиммат смартфонларга ўрнатишга мўлжалланган.  Процессори юзни таниш ва ҳатто битталик камерада ҳам ён томон эффектини яратиш учун  нейротармоқ билан жиҳозланган, симсиз ишга туширилади ва саниясига 480 видеокадр ёзиш имкони бор. Флагман чип Meizu M8 Note смартфонига ўрнатилиши керак. Янги қурилманинг анонси кузнинг ўрталарига ёки охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу қурилма билан биргаликда унинг укаси  Meizu M8 ҳам тақдим этилиши керак. Флагманнинг тавсифи  ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот берилмади.

ЎҚИНГ:Meizu 16 Plus смартфони ҳақида расман маълумот берилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!