Meizu Mix – консерватив руҳдаги ақлли соат

Meizu Mix – консерватив руҳдаги ақлли соат

Хитойнинг Meizu компанияси Meizu Mix номли милли циферблатга эга бўладиган ақлли соат устида ишламоқда. Милли циферблат Швейцария соатларида қўлланиладиган механизм асосида ҳаракатланади.

meizu_mix_1_resize

meizu_mix_2_resize

 Фойдаланувчининг жисмоний фаоллигини кузатиш ва смартфондаги ҳодисалар ҳақида хабар бериш  Meizu Mix’нинг асосий функциялари ҳисобланади. Соатда бунинг учун ёруғлик диоди ва вибромотор ўрнатилган. Соатда бошқа электрониканинг йўқлиги ва кам қувват сарфладиган Bluetooth Low Energy технологияси қўлланилгани туфайли ундан максимал 240 кун давомида фойдаланиш мумкин бўлади. Соатдаги аккумулятор сиғими – 270 мА/соат.

meizu_mix_6_resize

meizu_mix_7_resize

Гаджетнинг корпуси зангламас пўлатдан ишланган, сувга чидамли. Шу билан бирга унга дидга қараб боғичлар танласа бўлади. Бундай гаджетлар классика ва минимализмни маъқул кўрадиган фойдаланувчилар жуда манзур бўлиши аниқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.