Meizu’нинг ҳали расман тақдим этилмаган янги туркум смартфонлари дўконларга аллақачон етиб борган!

  •   DiMaX
  •  503
  •  14.05.2018 14:36

Meizu’нинг ҳали расман тақдим этилмаган янги туркум смартфонлари дўконларга аллақачон етиб борган!

Хитойнинг таниқли смартфонсозларидан ҳисобланган Meizu компанияси яқинда ўзининг юбилей смартфонлари туркумини намойиш этганди. Шунингдек, унинг кейинги – Meizu 16 флагманлари ҳам тақдимотга тайёр бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: Meizu’нинг навбатдаги флагмани сурати интернетга чиқди

Булардан ташқари, ушбу ишлаб чиқарувчи M туркумидаги смартфонларининг саккизинчи авлодини тайёрлаб улгурибди. Компаниянинг Испаниядаги бўлими ўзининг Twitter-аккаунти орқали хабар беришича, уларнинг офисига аллақачон Meizu M8 туркуми моделлари етиб борган. Афсуски, ушбу твит тезда ўчирилган, аммо унинг скриншоти интернетда тарқалиб улгурган:

Кузатувчиларнинг фикрича, ушбу туркумга Blue Charm туркумига мансуб қурилмалар – Meizu M8 Note, M8, M8s, M8c ҳамда M8c Lite моделлари киради.

Шунингдек, Испаниядаги офис вакиллари ўзларига смартфонларнинг қанақа партияси (сотиш учунми ёки синов моделларими) етиб келганини ҳам маълум қилишмаган. Аммо улар мазкур моделлар яқин орада савдога чиқарилишини айтишган.

Балки, яқиндан бери ўзимизда ҳам расмий кафолат билан сотила бошлаган ушбу бренднинг янги смартфонлари тез орада расман тақдим этилар.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.