Meizu Note 8 намойиш қилинди: Xiaomi Mi A2 Lite’га рақобатчи бўлмоқчи

  •   Saroy
  •  1080
  •  26.10.2018 10:46

Meizu Note 8 намойиш қилинди: Xiaomi Mi A2 Lite’га рақобатчи бўлмоқчи

Аввал хабар қилганимиздек, Хитойда унчалик қиммат бўлмаган  Meizu Note 8 смартфонининг анонси эълон қилинди. У ўтган йили хит даражада сотилган M6 Note смартфонининг ўрнини эгаллайди. 

Meizu Note 8 6 дюймли, томонлар нисбати 18 га 9 бўлган ва 2.5D- шиша билан ёпилган дисплейга эга. Бу формати 2160x1080 пикселли IGZO-панел бўлиб, ёрқинлиги 450 кд/м² гача. Ишлаш тезлигини саккиз ядроли Snapdragon 632 процессори таъминлайди. Унинг такт частотаси 1.8 ГГц ва Adreno 506 графикаси билан. Ҳозирча фақат битта версияси ҳақида маълум қилинган. Унинг тезкор хотираси 4 ГБ ва ички хотираси 64 ГБ. microSD ва сим картаси учун гипридли карточкаси ҳам бор.

Асосий камераси иккиталик: 12 мегапикселли модуль (Sony IMX362 Dual Pixel технологияси билан) 5 мегапикселли модул билан биргаликда ишлайди ва f/1.9 оптикасидан фойдаланади. Селфи-камера 8 мегапикселли, f/2.0 диафрагмаси билан.  AcrSoft алгоритми ва юзни таниш функциясини қўллаб қувватлайди.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8: флагман шу ойда намойиш этилади

Смартфон ҳамма ёғи металдан қилинган корпус ичида бўлади ҳамда елкасида бармоқ излари сканери ҳам бор. Янги қурилма тўрт рангда чиқади, мовий, қора, қизил ва сирен рангида. Аккумулятор сиғими 3600 мАч. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, янги аппарат аввалги Meizu M6 Note билан бир даражада. Фақат Meizu M6 Note’да батарея сиғими 4000 мАч эди. Аммо бу маълумотларни ҳали амалда синаб кўриш лозим бўлади. Қурилмада қуввати 18 Вт бўлган mCharge тезкор зарядкаси ҳам қолган, аммо порти ҳамон ўша Micro USB.

ЎҚИНГ: Буниси бошқача: Meizu Note 8 тақдимотига таклифнома билан бирга нимча ҳам тарқатилди

Модель Android 8 Oreo базасида Flyme 7 қобиғи билан тақдим этилади. Жест орқали бошқарувни ҳам қўллаб қувватлайди. NFC’ни ўрнатишмаган. Иккидиапазонли Wi-Fi, Bluetooth 4.2 модули ва GPS мавжуд.

Хитойда Meizu Note 8 ноябрдан бошлаб савдога чиқарилади, нархи тахминан 187 доллар. Конфигурацияси қарийб бир хил бўлган  Xiaomi Redmi 6 Pro ҳам тахминан шунча туради. Аммо рақобатчиларда янада кучлироқ аккумулятор ва алоҳида  microSD слоти билан. Шунга қарамай, арзон Meizu янада янги чипга эга бўлди, корпуси пластиксиз ва экранида қирқмаси йўқ. Халқаро бозорда Meizu Note 8 шу йилнинг охирида чиқарилади.

ЎҚИНГ: Meizu’нинг номаълум янги смартфони тестдан ўтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!