Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

  •   DiMaX
  •  493
  •  16.11.2018 14:59

Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Meizu компанияси қўшалоқ камерали Meizu Note 8 планшетофонини намойиш этганди. Ишлаб чиқарувчи ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, унинг тақдимотини эълон қилаётиб, бошқача йўл тутган: таклифномасига нимча ҳам қўшиб тарқатган.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 намойиш қилинди: Xiaomi Mi A2 Lite’га рақобатчи бўлмоқчи

Шу кунларда аниқланишича, мазкур компания энди Meizu Note 8 Plus моделини ҳам намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. Модел рақами M1823 бўлган ушбу қурилманинг ҳам дактилоскопик датчиги орқа панелида қолади. Лекин унинг асосий камераси нақ тўртта объективга эга!

Айни дамда бозорда бунақа камерофон ягона – Samsung Galaxy A9 ҳисобланади. Аммо унинг орқа панели юқори чап бурчагидаги бош камерасининг сенсорлари тиккасига жойлашган. Meizu Note 8 Plus фаблетида бўлса асосий камера оптик датчиклари Huawei P20 туркуми флагманларидаги каби жойлашган.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда Meizu, Huawei, Samsung ва бошқа компанияларнинг турли русумлардаги смартфонлари расмий кафолати билан савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Meizu 16s ҳам Galaxy S10 ва Mi 9 даражасида кучли бўляпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!