Meizu ўзининг илк 5G-флагманини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  1134
  •  08.05.2020 16:29

Meizu ўзининг илк 5G-флагманини намойиш этди

Хитойлик компания бугун – 8 май куни ўтказган онлайн конференцияда Meizu 17 смартфонини расман тақдим қилди. Яқинда ўтказилган тестда Xiaomi Mi 10, Huawei P40 Pro ҳамда Oppo Find X2 Pro флагманларини ортда қолдирган эди.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Meizu 17 ташқи кўриниши бошқа компанияларнинг флагманларидан жиддий фарқ қилади. Смартфоннинг ромсиз экранида Samsung Super AMOLED матрицаси қўлланган ва у корпус олд юзасининг 92,2% майдонини эгаллаган.

Экраннинг ўлчами диагоналига 6,6 миллиметрга тенг, тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида, яъни 2340х1080 пикселлик. Дисплей 90 герцлик кадр янгиланишини, шунингдек, кенгайтирилган динамик диапазонни қўллаб-қувватлайди. Super mTouch бармоқ изи сканери экраннинг ўзига ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида қурилмани блокдан чиқаришга атиги 0,15 сония кифоя.

Аксарият смартфонлардан фарқли равишда, Meizu 17 олд камераси учун тирқиш экраннинг чап эмас, балки ўнг бурчагида очилган. Диаметри атиги 2,99 миллиметрлик туйнукка 20 мегапикселлик селфи модули ўрнатилган. Олд камерани ишга туширганда тирқиш атрофидаги ҳалқа липиллайди; у яна смартфоннинг қувватлаш даражасини ҳам акс эттиради.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Meizu 17 бош камераси эса горизонтал блокка бириктирилган тўртта модулни ўз ичига олади. Булар – 64 мегапикселлик Sony IMX686 сенсори, 12 мегапикселлик телефото датчиги, 5 мегапикселлик макрокамера ҳамда 8 мегапикселлик кенг бурчакли (кўриш бурчаги 118 даражали) модуллардир.

Флагманнинг аппарат таъминотига келсак, Meizu унда Snapdragon 865 5G процессорини ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотира қўллаган. Смартфон UFS 3.1 тоифали доимий хотираси ҳажмига кўра икки хил – 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

Meizu 17 ушбу компаниянинг ўзи ишлаб чиққан mSmart 5G технологиясини қўллаб-қувватлайди. Meizu мазкур флагманида антенналар тизимининг янгича жамланмасини лойиҳалаштирган; улар тезкор ва барқарор, шунингдек тежамкор 5G алоқасини таъминлаб беради.

ЎҚИНГ: AnTuTu энг қудратли флагманлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2020 йил апрель)

Аксарият флагманларга хос бўлмаган яна бир хусусият – Meizu 17 моделида сиғимдор аккумулятор қўлланган. 4500 мА/соатлик батарея Super mCharge тезкор қувватлаш технологиясига эга; унинг ёрдамида 30 ваттлик асосда смартфонни 56 фоизгача зарядлаш мумкин. NFC модулли Meizu 17 яқин орада Flyme 8.1 график қобиғигача янгиланиши айтилган.

Meizu ушбу смартфонини 11 май куни сотувга чиқаради; унинг флеш-хотираси 128 гигабайтлиги 523 доллар, 256 гигабайтлиги эса 565 доллар туради.

ЎҚИНГ: Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!