Meizu Pro 6: меломанлар учун ўн ядроли металл флагман

Meizu Pro 6: меломанлар учун ўн ядроли металл флагман

Meizu Pro 6: меломанлар учун ўн ядроли металл флагман

Биз Meizu смартфонларининг янги моделларини кўриб чиқдик ва маълум зарурий маълумотларни қайд этдик.

Кўп турдаги Meizu смартфонлари

Meizu компаниясининг смартфонлар шунчалар кўпки, адаштириб қўйиш осон. Бироқ уларнинг энг муҳим жиҳатларини белгилаш мумкин.

  • Meizu M3s mini — ихчам хамёнбоп модель, самарадорликка даъвогар эмас, диагональ — 5 дюйм.
  • Meizu M3 Note — ўртача-фаблет, диагональ — 5,5 дюйм.
  • Meizu MX5 —камерасига алоҳида урғу қаратилган фаблет-флагман, диагональ — 5,5 дюйм.
  • Meizu Pro 6 —овоз имкониятлари яхшиланган смартфон-флагман, диагональ — 5,2 дюйм.
  • Meizu MX6— куз фаслида сотувга чиқариладиган фаблет-флагман, камераси яхшиланган, диоганаль – 5,5-дюйм.

Шундай қилиб, агар сиз самарадорлиги қониқарли бўлган смартфон олмоқчи бўлсангиз, Pro 6 авлодига мансуб қурилмаган мурожаат қилсангиз бўлади. Қуйида эса Meizu Pro 6нинг техник тавсифи билан таништирамиз.

Meizu Pro 6 смартфони ҳақида батафсил

Тахминан бир соат смартфоннинг ҳамма жойини синчиклаб кўриб чиқин. Юзанинг ҳар бир сантиметри, ҳар бир унсури, ҳар бир учини кузатинг. Хўш, нима топдингиз? Ҳеч нарса. Чунки унда деярли нуқсоннинг ўзи йўқ.

Ҳудди Meizu Pro 6`ни швейцариялик соатсоз усталар қўлда йиғиб чиққандек таассурот уйғонади. Қўлга олиб, уни сиқиб, босиб кўринг, барибир унинг конструкциясида ҳеч қандай камчилик топа олмайсиз.

Юпқа (7,25 мм), енгил (160 г), бироқ ҳаддан зиёд мустаҳкам.

2,5D технологияси асосида тайёрланган Gorilla Glass 3 ҳимоя ойнаси суйрисимон тарзда корпусга уланган бўлиб, қўлда яхлит бир бутун жисмга ўшайди.

Тўғри, Meizu Pro 6 “тишланган олма”га жуда ҳам ўхшаш, бироқ барибир ишлаб чиқарувчиларга тасанно! Смартфоннинг кўркамлиги борасида ҳеч қандай шикоятга ўрин йўқ.

Энг мақбул ўлчами

Биз тавсифни бежиз унинг ўлчамидан бошламадик. Бу жуда муҳим. 5,5 дюймлик Android-смартфонлар ўлчами бизни бир оз оғринтиради. Ҳар ҳолда одамнинг қўллари ҳали ўзайганича йўқ. Бир қўлга қулай жойлашадигани 5,0–5,2 дюйм экранли смартфондир.

Шу жиҳатларни инобатга олгани учун ҳам Meizu компаниясига миннатдорлик билдирсак арзийди.

Қулай бармоқ сканери

Дактилоскопик бармоқ сканери — бу жуда ажойиб. Хатто гажет столда ётган пайтда ҳам тезгина қурилма ичига кириш мумкин.

Айниқса, сканер механик тугмага айланганда, жуда ажойиб. Яъни бармоқ билан экран ўчирилганда, ўз-ўзидан кнопка босилади ва шу онда смартфон ўчиб, қулфланади. Тезлик ва аниқликка ҳам эътирозлар йўқ. Бармоқ изи исталган бурчакдан қабул қилинаверади.

Ишлашдаги мукаммал равонлик

Meizu Pro 6 шундай сезгир ва равон-ки, сал ўтиб мия интерфейс ва тизимни тирикдек қабул қила бошлайди. Унга 10 ядроли чип ўрнатилган. Яъни Helio X25: тўрт ядро Cortex A53 (1,4 ГГц частотали), тўрт ядро Cortex A53 (2 ГГц частотали) ва икки ядро Cortex A72 (2,5 ГГц частотали).

Графика Mali T880 назоратида, 4 ГБ оператив хотирга эга LPDDR3 ва тезкор eMMC 5.1 (32 ёки 64 ГБ) флеш-хотира билан катта кучга эга. Бу нафақат асосий тизимнинг ва иловаларнинг иш сифатига яхши таъсир қилади, балки максимал даражадаги графикага эга топ ўйинлар учун ҳам айни муддао.

Энергия сарфи

Helio X25 нафақат унумдор, балки у уч кластерли архитектура кўмаги билан энергиятежамкор ҳамдир. Кўп ҳажмли иловалардан фойдаланганда биринчи кластер ишлайди, қолган қўшимча юкламалар иккинчи ва учунчи кластерларга тақсимланади. Оғир топшириқлар чоғида эса иккинчи ва учинчи кластерлар ўчади. Шу боис энергия сарфидаги барқарорлик таъминланади.

Бу айёрона алгоритмларни сўз билан тушунтириш мушкул, бироқ ишлаш чоғида ҳис қилиш мумкин. Аккумулятор қуввати 2 560 мА·с ва “олди, ишлади ва ўчириб ташлади” (тез-тез, йўл-йўлакай ишлаш) режимида нақ 40 соатга етади.

Келинг, тушунарлироқ гапирамиз: 30 дақиқа суҳбат, 4 соат 4G дан фойдаланиш, 8 соат Wi-Fi, бир соат Google Music ва YouTube, бир неча фотолар томошаси учун смартфон батареяси 15 соатга “туриб беради”. Бу дегани смартфондаги 100 фоизлик қувват билан эрталаб уйдан чиқдик ва кечқурун 15-20 фоизлик қувват билан қайтдик.

Жуда ёқимли Flyme

Meizu Pro 6 смартфони Flyme кўринишли Android 6 Marshmallow тизимида ишлайди.

Экрандан энг муҳим вазифаларни бажарувчи иловалар(будильник, календарь, блокнот, видео, музиқа ва ҳаказо) жамланмаси ва “Хавфсизлик маркази” комплекс ускунаси жой олган.

Бундан ташқари антивирус дастури хавсизлик созламасини бошқариш, смартфоннинг оператив хотирасини чиқиндилардан тозалаш, иловаларнинг траффик истеъмолини назорат қилиш, батарея қуввати чиқимларини аниқлаш ва аккумулятордан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашда жуда фойдали.

  

Flyme турли майда, лекин фойдали фокуслар билан “тўйинган”. Масалан, билдиргилар қаторини очиш учун экраннинг энг юқори қисмига мурожаат қилиш(свайп) шартмас. Тизим дисплейнинг исталган қисмидан ишорани қабул қилади.

Меломаннинг бахти

Meizu Pro 6`га Cirrus Logic CS43L36 Hi-Fi-ўзгартиргич ўрнатилган ва у билан овоз ажойиб эшитилади. Агар тузукроқ қулоқчин бўлса, товушнинг бор жозибасини ҳис қилиш имконига эга бўласиз. Бир сўз билан айтганда, Meizu Pro 6—мусиқий флагмен.

Арзирли камералар ва чақноқ (вспышка)

Meizu Pro 6`нинг фронталь (олд) камераси шунчаки жуда зўр! 5 мегапикселли тиниқлаштирувчи дастурий воситаларга эга сенсорли камера олд камера билан яхши ёруғликка эга бўлмаган жойларда ҳам аъло даражадаги фотолар олиш мумкин. Юз мартта гапиргандан, бир марта кўрган яхши. Селфиларга баҳо беринг.

Муҳими шундаки, бундай расмлар учун ҳеч нимани созлаш шарт эмас.

Энди асосий камера ҳақида: 21-мегапиксель сифатли сенсор Sony IMX230. Қайта ишлаб, тўлдирилган PDAF-автофокус ва кучли иккирангли ҳалқасимон чақноқ(вспышка). Ҳимоя Gorilla Glass 3 “зиммасида”.

Аммо синовда баъзи ноқисликлар учради. Масалан, автоматик режимда соядаги одамнинг фокусини тўғрилаб бўлмади. Балки орқадаги ёрғулик бунга имкон бермагандир. Бироқ очиқ жойдаги суратларда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сифатига ўзингиз баҳо беринг.

Смартфон 4К форматгача видеотасвирга туширади ва slow motion режимини қўллай олади.

Яхши экран

Meizu ўзи учун 3D Touch ишлаб чиқди ва уни 3D Press деб номлади. Технология ўз туркумидаги каби имкониятларга эга. У ҳозирча Meizu`нинг ўз иловасига хос ёрлиқда ишлайди ва асосий иловаларга тез ўтиш имконини беради.

Бу технология Android`да тараққий этадими? Тахмин қилиш мумкинки, Google қўллаб-қувватловисиз 3D Press технологиясининг ривожланиши ноаниқ.

  

Экран-чи? Ўта тиниқ, Full HD(1920×1080 пиксель, 423 ppi) 5,2-дюйм AMOLED-экран. Ранглар узатмаси бир оз ишончсизроқ.

USB-C орқали тез қувватлаш

Meizu Pro 6 аккумуляторини қувватлаш тезлигини оширишни mCharge 3.0 технлогияси таъминлайди. Амалиётла смартфон 100 фоизлик қувватни 60 дақиқада тўлдиради.

10-ядроли Helio ўйинбоп эмас

Агар сиз уч ўлчамли ўйинлар учун смартфон қидираётган бўлсангиз, Meizu Pro 6`ни харид рўйхатидан чиқариб ташланг.

Хотира картаси учун жой йўқ

Хотира картаси учун алоҳида жой бўлмаса-да, флагмендаги SIM-карталар қўйиладиган махсус жойга бемалол уни жойлаштириш мумкин.

Бироқ 64 ГБ хотирага эга смартфон ёмон эмас.

Сувдан ҳимоя қилинмаган

Смартфоннинг махсус маълумотларида сувдан ҳимояланганлик даражаси ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шунинг учун Meizu Pro 6 смартфони билан чўмилмаслик тавсия этилади.

Нархлар

Meizu Pro 6 смартфони Хитойда 300 АҚШ долларида сотилади. Пойтахтимиз бозорларида унинг 16 ГБ хотира картасига эга Meizu Pro 6 смартфони 1,9 млн. сўм, 32 ГБлик варианти, 2,1 млн.сўм, 64 ГБ смартфон 3,5 млн. сўм нарх қўйилади.

Meizu Pro 6 тавсиф жадвали

Ўлчамлари 147,7 × 70,8 × 7,25 мм
Вазни 160 г
Батарея 2 560 мА·с
Процессор Helio X25, 10 ядроли: Cortex A53, 1,4 ГГц — 4; Cortex A53, 2,0 ГГц — 4; Cortex A72, 2,5 ГГц — 2
Графика Mali T880
Оператив хотира 4 ГБ, LPDDR3
Ички хотира 32/64 ГБ, eMMC 5.1
Овоз Cirrus Logic CS43L36, учинчи авлод NXP Smart PA
Дисплей 5,2 дюйм, SuperAMOLED, Full HD (1 920 × 1 080), Corning Gorilla Glass 3
Олд камера 5 Мп, f/2,0
Асосий камера 21,16 Мп, f/2,2, PDAF, лазерли фокуслагич, икки рангли чақноқ (вспышка), Corning Gorilla Glass 3
Бармоқ сканери mTouch 2.1
Алоқа 2G GSM / GPRS / EDGE (900 / 1 800 / 1 900 МГц)
3G WCDMA / HSPA+ (900 / 2 100 МГц)
4G FDD-LTE (1 800 / 2 100 / 2 600 МГц)
3G TD-SCDMA
4G TD-LTE
Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac
Bluetooth 4.0
GPS, A-GPS, GLONASS

Хулоса

Meizu Pro 6 смартфони унча қиммат бўлмаган, аммо яхши телефон. Унинг афзал томонлари кўп. Масалан, у 3D Touch технологияли тиниқ ва сифатли дисплейга эга, қулоқчиндан чиқадиган овоз сифати эса аъло даражада ва мақтовга арзирли. Қиммат материалли корпусдан ишлган ва ҳашаматли дизайнга эга смартфон қўлда чиройли туради. Қолаверса, унинг аккумулятори қуввати ҳам ҳавасингизни келтиради.

Ўз ўрнида флагмен камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Процессор барқарор ишламаслиги, доимий қизиш ва самарадорликнинг тушиб кетиши, MicroSD учун жой ва NFC`нинг йўқлиги камчилик сифатида баҳоланиши мумкин. Умуман олганда эса, 300 долларлик смартфон пулига арзирлик имкониятларга эга.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!