Meizu Pro 6 суратлари ва у ҳақдаги айрим маълумотлар эълон қилинди

Meizu Pro 6 суратлари ва у ҳақдаги айрим маълумотлар эълон қилинди

Сўнгги бир неча кун ичида бўлғуси Meizu Pro 6 флагмани ҳақида кўплаб маълумотлар ошкор бўлди. Кўпчилик смартфон 10 ядроли кучли MediaTek Helio X25 (Helio X20 нинг яхшиланган талқини) процессори билан таъминланиши ҳақида хабардор бўлиб, унинг қобиғи (корпуси) тасвирларини ҳам кўриб улгурди. Интернет эса у ҳақдаги янги тафсилотлар тақдимотини давом эттирмоқда. Хусусан, тармоқда унинг янги суратлари эълон қилинди.

Рендерлар смартфоннинг дизайни Pro 5 дан унча катта фарқ қилмаслигидан далолат бермоқда. Айниқса, унинг олд панели деярли ўзгаришларсиз қолган: юпқа ҳошияли экран, сенсорлар тузилишининг ўхшашлиги ва бармоқ изи сканери жойлаштириладиган одатий экраности тугмаси. Орқа томонида ўзгаришлар кўпроқ: тасвирлар корпуснинг пастки қисмида антенна учун пластик қоплама мавжудлигини тасдиқламоқда.

Ҳозирча смартфонга 2,5 ГГц частотали юқорида айтиб ўтилган МediaTek Helio X25 процессори ва FullHD экран ўрнатилиши расман тасдиқланган. Қолганлар маълумотлар эса фақатгина гап-сўзлар даражасида: смартфон 5,5 дюйм диагоналли экран, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий ички хотира (6/128 Гб талқини ҳам бўлиши мумкин), 21 Мп (албатта Sony модулида) асосий камера ҳамда бармоқ билан босишга сезувчан дисплей билан таъминланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!