Meizu Pro 8 флагмани Huawei’нинг энг илғор процессорига эга бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  648
  •  05.11.2018 17:57

Meizu Pro 8 флагмани Huawei’нинг энг илғор процессорига эга бўлиши мумкин

Хитойлик смартфонсознинг навбатдаги – Meizu Pro 8 модели ҳақида ҳам турли хабарлар чиқа бошлади. Уларга қараганда, мазкур флагман Huawei Hiliscon Kirin 980 процессори билан жиҳозланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 намойиш қилинди: Xiaomi Mi A2 Lite’га рақобатчи бўлмоқчи

Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган слайдларга қараганда, Meizu ушбу смартфонига хитойлик техногигантнинг флагман чипини жойлайди. Шунингдек, Meizu Pro 8 техник хусусиятлари борасида ҳам айрим маълумотлар ошкор бўлаётир.

Гарчи ҳеч қаерда процессор моделининг аниқ номи кўрсатилмаган бўлса-да, ушбу маълумотлардан хулоса чиқариш мумкин: Cortex A73 ва A53 ядролари, шунингдек LPPDR4 турига мансуб 6 гигабайтлик тезкор хотира.

Агарда чиндан ҳам Hiliscon Kirin 980 чипига эга бўлса, Meizu Pro 8 тезкорлиги анча юқори бўлади. Зеро, яқинда эълон қилинган рейтингга кўра, учта энг кучли Android-смартфон айни шу процессорга таянади.

ЎҚИНГ: Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

Навбатдаги слайдлар эса флагманнинг бошқа жиҳатларини ошкор этади. Meizu Pro 8 асосий камераси 12 мегапикселлик Sony IMX386 датчигига, Sonavation бармоқ изи сканерига ва AD1955 аудиочипига эга.

Агарда юқоридаги маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, Meizu Pro 8 келаси йилнинг ҳақиқий хит смартфонига айланади. Албатта, компания унга нарх белгилашда ўз анъаналаридан чекинмаса. Зеро, Xiaomi сингари Meizu ҳам сифати нархидан юқори смартфонлари билан ном қозонган.

Meizu Pro 8 қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум, лекин бу компаниянинг кўплаб русумлардаги бир йиллик расмий кафолатга эга смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?