Meizu «Севишганлар куни»да Redmi Note 7 рақибини намойиш этадими?

  •   DiMaX
  •  820
  •  12.02.2019 18:19

Meizu «Севишганлар куни»да Redmi Note 7 рақибини намойиш этадими?

Куни кеча Meizu компанияси расман маълум қилдики, 14 февралда у матбуот анжумани ўтказиб, янги смартфонини тақдим этади. Манбалар унинг Redmi Note 7’га рақобатчи – Meizu Note 9 бўлишини тахмин қилишди.

ЎҚИНГ: Meizu Note 9 ҳам Redmi Note 7’га қарши майдонга тушмоқда!

Кеча – 11 февралда компания смартфон силуэти акс этган реклама постерини эълон қилди. Унда смартфоннинг пастки қисмидан гўёки товуш таралаётгандек, «3» рақами эса тақдимотгача қолган кунлар сонини англатади:

Дарвоқе, ушбу модел аллақачон Хитой регистратори – TENAA сайтида ҳам пайдо бўлган:

Лекин компания бугун – 12 февралда яна битта тизер суратини тарқатди ва ундаги смартфон силуэти юқоридаги суратга умуман ўхшамайди – камераси чап бурчакда эмас, балки ўртада жойлашган:

Хулласи калом, «Севишганлар куни»да Meizu айнан қандай қурилмани намойиш этиши ҳозирча сир бўлиб турибди. Балки, Note 9 билан бирга яна битта янги смартфон тақдим этилар ва у Meizu 16s модели бўлар.

ЎҚИНГ: Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!